ТОП просматриваемых книг сайта:
Қўрқма. Жавлон Жовлиев
Читать онлайн.Название Қўрқма
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-177-1
Автор произведения Жавлон Жовлиев
Издательство Asaxiy books
Қайсидир телеканалда янгиликлар бериляпти.
Бошловчи немис қиз, овози ўткир, чиройли, аммо уни ҳеч қачон севмаган бўлардим ёниб. У хабарни ўз тилида бошлаб, ўзбекча тугатади: “Берлиндаги талабалар ётоқхонасининг бирида навбатдаги жиноят содир бўлди. Жабрланувчи ҳам, жиноятчи ҳам Ўзбекистон фуқаролари. Ётоқхона мудири Лаура Шмидтнинг айтишича, жанжал севги можароси туфайли юз берган. Оқибатда, бир йигит яланғоч ҳолда деразадан пастга улоқтирилган, аммо тасодиф туфайли тирик қолган. У касалхонага ётқизилган, ҳозирда аҳволи мўътадил. Жиноятни содир этишда айбланаётган шахс эса ҳали ҳам топилгани йўқ. У худди кўкка учиб кетгандай ғойиб бўлган!”
Ким у?
Нега ғойиб бўлади?
Нима учун бундай тушлар кўряпман?
Мудроқлик туман янглиғ атрофга тарқайди.
Кўзларимда Самарқанд – кўкшаҳар қад ростлайди.
Самарқандни миллионлар севади, унга узоқлардан интилади, аммо ҳеч ким менчалик жинни асир бўлиб эмас!
Самарқанд ўлим олди хирқираётган гўзал қизга ўхшайди. Азроил қўлларидан ҳам уялиб, ўла олмаётган қизга!
Гоҳида унинг хирқираши ҳеч тўхтамайди, у дунёни бузмоқчи бўлади. Оҳ, ожиза қўллари каби бугун кучсиздир Самарқанд!
Кўҳна кентни тинглашинг учун харобалари ичра минг кеча бедор туришинг етарли. Шунда шаҳарнинг тирик ва гўзал мурдасини кўришинг мумкин.
Арвоҳлар ва ўликлар жанги ҳам жуда қизиқ.
Мен у ерда илк бор ўтган аср бошида ўқиш учун Германияга отланган талабаларнинг қадам товушларини эшитганман. Шунда оёқ зарбларидан жинни бўлай деганман.
Улар менга жуда яқин ва бир-биримизни шарҳсиз тушуна олардик. Берлинга отланган Туркистон талабалари.
Уларнинг ортидан бораман, кузатаман, тинглайман тилга кўчмаган ўйларини. “Балки, саволларим эгаси улардир”, – деб ўйлайман.
Улар сафида сочлари қириб олинган, кўзлари хиёл қисиқ, жағ суяклари юзида бўртиб турган, униққан ёқали илдираган кўйлак кийган ҳардамхаёл бир йигитча бор. У барчадан кўпроқ Самарқанд билан гурунг қилади, қулоқ тутади ва ҳасратларини тинглай олади. Мен эса унга забон ва қулоқ бўламан:
“Ҳамма шахд билан катта-катта қадам ташлар, негадир мен аларга етолмасдим. Чунки хаёлимда Самарқанд жаннат каби қад кўтарган ва ҳозир айнан ўша мўъжизанинг устидаман, азиз тупроғини босиб ўтаётгандим. Шунинг учун ҳам оёқларим ўз-ўзидан мозорда юрган каби эҳтиётланмоқда.
Берлин тадориги олди Самарқандга келганимиз қандай соз бўлди-я? Эски шаҳар харобаларига тикилганим сайин кўҳна кентнинг олис ва оғир ҳасрати куч билан елкамдан босиб бораётгандек қадамларим баттар унмай қолди. Кўзларим чор тарафга аланглар, нураган ва устида қуёшнинг синиқ нурлари аксланаётган ғиштларни ушлаб кўргим, уни кимлар тиклагани ҳақида соатлаб хаёллар сургим келади. Аммо фурсат топилмас, тош қотганим сайин шерикларимдан