Скачать книгу

кетди. Автоматини қўлида тутганча орқага қаради. Ҳамма ёққа қон сачради. Собиқ полиция бошлиғи рулга суяниб қолганди. У ҳали ҳам қимирлаяптими? Кейин Дариуш учиб кетди. Гурс этиб ерга тушди. Нафаси бўғилди. Одамлар уни пастга босарди. Боши асфальтга тегиб турарди. Юрак зарби бутун танасига тарқаётганини ҳис қилди. Кўз олди хиралашди. Нима бўлаётганини англаб олиши учун қанча вақт кетди? Бир дақиқа, икки дақиқа ёки ўн дақиқа? Билмайди.

      Аста ҳаммасини тушунди: нимадир мотоциклга келиб урилди ва у ҳавога учди. Уч нафар полиция офицери унга ташланди. У иштони хўл бўлиб қолганини сезди. Ҳайдовчи кўринмасди. Полициячилар уни мажбурлаб ўрнидан турғизди. Миясига қурол тиралган эди. Шунда ҳаммаси тугаганини англади. Гуруҳдагилар унга айтишган эди: агар улар сени тутиб олса, бешафқат қийнайди, бу қийноқлар йиллаб давом этиши мумкин. Улар сени зўрлайди. У суратларни эслади. Шунинг учун оғзига цианид капсуласини солганди. Йиқилганига қарамай ҳали ҳам оғзида турибди. У капсула қопламини тишлади. Ичидан оғзига суюқлик отилиб чиққанини сезди. Тўққиз сония. Заҳар танага тарқаши учун шунча вақт керак дейишганди. Аммо ўн беш сония ўтди-ку ёки ўлаётганда вақт шунақа имиллайдими? Дариуш кўзларини чирт юмди. Аммо у ҳали ҳам тирик эди. Ўттиз сония бўлди. Балки Гуруҳ бир неча сонияга адашгандир. Улар кўп нарсада адашган кўринади.

      – Фургонга чиқ деяпман!

      У кўзларини очди. Бир дақиқадан ортиқ вақт ўтган бўлса ҳам ҳали тирик. У секин қадам босди.

      – У дори ичиб олибди. Бутунлай карахт.

      У полиция офисига боргунча ҳам ўлмади. Нафақат унга берилган харита, балки цианид ҳам эскирган экан. Кўп йиллик қийноқ ва зўрлик кутаётган, ўлмай қолган Дариушдан фарқли ўлароқ, заҳар эриб, учиб кетди – муддати ўтган экан.

      Полиция офисида унинг қўлидан кишанларни ечиб, кичик хонага қамаб қўйишди. Полициячилар негадир уни тинтув ҳам қилмади. Яхшиям у қурол сотувчининг олдига бориб, граната сотиб олганди. У ҳали ҳам шимига қистирилган ҳолда турибди. Офицер эшикни ёпиши билан Дариуш граната ҳалқасини тортди. Фақат уни бошига кўтаришидан олдин портлаб кетди. Дариуш бир қўли хонада учиб кетганини кўрди. Кейин ҳушидан кетди.

      Судья ҳорғин кўринарди. Бир пайтлар у бундай аҳмоқлардан юзтасини отишга ёки осишга ҳукм қилган. Ўшанда унинг нуфузи тўрт бўғинли аниқ ва қисқа сўз билан ифодаланган: ҳукм-э одам – ўлим жазоси. У қаршисида турган Дариушга қаради. Дариуш қўрқувдан дағ-дағ қалтираётган эди. Ўнг қўлининг ўрни бинт билан ўралганди. Адвокатлари унинг онги заҳарлангани, ҳозирда эса у қилган ишидан пушаймон эканини айтди. У ҳеч кимни ўлдирмади. Ўқ собиқ полиция раҳбарининг бўйнини силаб ўтди. Судья шарикли ручкасини олди-да, ҳукм ёзди.

Фатеми кўчаси, Теҳрон маркази, бир неча йилдан сўнг

      Галоген чироқ ғинғиллаган овоз чиқариб ёниб турибди. Унинг юқоридан тушаётган кўкимтир нури ҳамманинг киртайган ёноқлари, тагига қора қопча тушган кўзларини яққол кўрсатяпти. Учта оила хароба бюродаги елим стулда сассиз ўтирибди. Елим стол устидаги чой солинган кичик

Скачать книгу