ТОП просматриваемых книг сайта:
АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир
Читать онлайн.Название АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-194-8
Автор произведения Джеймс Клир
Издательство Asaxiy books
Яхшироқ одатларни шакллантиришда яккаю ягона тўғри йўл йўқ, аммо мен китобда ўзим биладиган энг яхши йўлни келтирганман. Ўзгаришларни қаердан бошлашингиз ёки нимани ўзгартирмоқчилигингиздан қатъи назар, ундаги тавсиялардан фойдаланиш самара беради. Китобда келтирилган ғоялар моддий аҳволини ўнглаш, иш самарадорлигини ошириш, инсоний муносабатларни яхшилаш ёки юқоридагиларнинг барчасини ўз олдига мақсад қилиб қўйган инсон учун қизиқарли бўлади. Инсон хулқ-атвори тўғрисидаги китоб ҳамма учун қимматли қўлланмадир.
АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАР
НЕГА КИЧИК ЎЗГАРИШЛАР КАТТА НАТИЖАЛАРГА ОЛИБ КЕЛАДИ?
1
AТОМ ОДАТЛАРНИНГ ҲАЙРАТЛАНАРЛИ КУЧИ
Британия велосипедчилари федерациясининг тақдири 2003 йилнинг бир кунидаёқ бутунлай ўзгарди. Британия профессионал велопойгачилари бош ташкилоти Дэйв Брэйлсфордни натижалар бўйича янги директор сифатида ёллади. Деярли бир асрдан бери Буюк Британия велоспортчилари ўртасида ўртамиёналик ҳукмронлик қиларди. Улар 1908 йилдан бери Олимпиада ўйинларида атиги бир мартагина олтин медалга сазовор бўлган. Велоспорт бўйича энг нуфузли мусобақа “Тур де Франс”даги натижалар эса бундан-да аянчли аҳволда эди. Сўнгги 110 йил ичида бирорта ҳам британиялик спортчи бу мусобақада ғолиб бўлмаганди.
Британия велоспортчиларининг нуфузи шу қадар тушиб кетган эдики, энг йирик велосипед ишлаб чиқарувчилар уларга ўз маҳсулотларини сотишдан бош тортарди. Чунки британиялик велопойгачилар уларнинг велосипедларидан фойдаланаётганини кўрган бошқа спортчилар харидни тўхтатишидан қўрқарди.
Брэйлсфорд Британия велоспортчилари федерациясининг аҳволини ўнглаш ва уни янги даражага олиб чиқиш учун ишга олинганди. Унинг бошқа мураббийлардан фарқ қилиб турувчи асосий жиҳати “майда устунликларни жамлаш” стратегиясига содиқ қолишида эди. Ушбу стратегиянинг бош мақсади ҳар бир бажарилаётган ишда такомиллаштириш мумкин бўлган митти имкониятларни қидиришдан иборат. Брейлсфорднинг ўзи бу борада қуйидагиларни айтган: “Aгар велосипед ҳайдаш билан боғлиқ барча жараёнлар таркибий қисмларга бўлиб чиқилса ва улар ҳеч бўлмаганда бир фоиздан яхшиланса, йиғинди сезиларли натижаларга олиб келади. Менинг иш услубим шу тамойилларга асосланади”.
Брейлсфорд ва унинг қўл остидаги мураббийлар профессионал велосипедчилар билан боғлиқ жараёнларга кичик ўзгартиришлар кирита бошлади. Велосипед ўриндиқлари янги, қулайроқлари билан алмаштирилди. Ғилдираклар ерга яхшироқ тирмашиши учун уларга спирт суртилди. Спортчиларга машғулотлар давомида мушаклар самарали ишлашини таъминлаш учун электр билан иситиладиган устки кийимлар тарқатилди. Ҳар бир спортчи машқларни қандай бажараётганини назорат қилиш учун биоҳисобот берувчи сенсорлардан фойдаланилди. Жамоа шамол туннелида турли