Скачать книгу

уни тарбияси “оғир” деб ҳисоблашар, чунки тарбиячилар уни бировнинг иродасига бўйсуниш учун ўта шўх ва ҳаракатчан деб ҳисоблашарди.

      – Бу мисс Батлер деганлари, – деди бир куни монастирнинг бошлиғи Эйлиннинг тарбиячиси Семпронияга, – жуда ботир қиз. Агар етарлича эътибор бериб қарамасангиз, сизда у билан кўп муаммо чиқиши турган гап. Назаримда, майда-чуйда нарсаларда унга ён бериб туришингиз керак. Бошқа йўл билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз.

      Ўша суҳбатдан бери тарбиячи Семпрония Эйлиннинг ҳамма хоҳишларига қулоқ солишга ҳаракат қилар ва ҳатто баъзан унинг қилиқларига бепарво ҳам бўларди. Бироқ у доим ҳам бунга эришавермас – қизнинг онги отасининг бойлиги ва ўзининг бошқалардан баланд туриши тўғрисидаги фикр билан суғорилганди. Тўғри, у баъзида уйига бориб келишни хоҳлаб қолар ёки тарбиячи опадан ўзининг қора дарахтдан ясалган хочи бор йирик маржонли тасбеҳини олиб юришни – пансионда бу нарса катта обрў саналарди, сўрарди. Бу турдаги устунликлар ва бошқа ҳолатлар – шанба куни кечқурунлари монастир ерларида айланиб юришга, хоҳлаганча гул узиш, керагидан ортиқ яна бир нечта кўйлакка эга бўлиш, тақинчоқлар тақиш қизга мукофот сифатида тақдим этиларди – фақат у синфда тинч ўтирса, жим юрса ва секин гаплашса (кучи етганча), кечаси чироқ ўчгандан сўнг бошқа қизларнинг ётоғига кириб олмаса ва меҳри тошиб тарбиячи опалардан бирортасини қучоғида бўғиб ўлдириб қўймаса кифоя эди.

      Эйлин мусиқани яхши кўрар ва ҳеч қандай қобилияти бўлмаса-да, расм чизиш билан шуғулланишни ҳам жуда хоҳларди. Китоблар, асосан романлар ҳам уни жуда қизиқтирарди, бироқ уларни топиш жуда мушкул эди. Қолган фанлар: грамматика, тикиш-бичиш, ҳуснихат, дин дарси ва умумий тарих фанларини у жуда ёмон кўрарди. Ўзини яхши тута билиш қоидалари ҳам унинг учун қизиқ эди. У ўзига ўргатиладиган жимжимадор реверансларни яхши кўрар ва кўпинча ота уйига қайтганида меҳмонларни қандай кутиб олиши тўғрисида ўйларди.

      Катталар ҳаётига қадам ташларкан, Эйлинни маҳаллий жамиятнинг маълум бир қатламларига тегишли шароитлар ўртасидаги нозик фарқлар ҳаяжонга сола бошлаганди; у отасининг ўзи бошқаларникида кўрганидек яхши уй қуришини ва унга жамиятга кириш учун йўл очиб беришини хоҳларди. Унинг орзуси амалга ошмади ва бутун фикри-хаёли энди бу орзуларнинг ўрнига эга чиқиши мумкин бўлган қимматбаҳо тақинчоқлар, отлар, экипажларга ва албатта, кўплаб ҳашаматли кийимларга қаратилди.

      Улар яшаётган уйда катта зиёфатлар уюштиришнинг иложи йўқ бўлиб, Эйлин ўн саккиз ёшидаёқ иззат-нафси озор топиши нималигини ҳис қила бошлаган эди. У бошқача ҳаётни орзу қиларди! Бироқ у ўз орзуларини қандай амалга ошира оларди? Турли кийим-кечак, чиройли безаклар, Эйлин гоҳ-гоҳидагина тақа оладиган қимматбаҳо тақинчоқлар, туфли, пайпоқ, ичкийимлар ва тўрлар – ҳаммаси бесабр ва шуҳратпараст одамнинг табиатини ўрганиш учун мисол бўла оларди. Эйлин атир ва пардозандоз воситаларининг (унинг бунга эҳтиёжи бўлмаса-да) ҳамма маркаларини билар ва уларни кўп сотиб оларди. Эйлин

Скачать книгу