ТОП просматриваемых книг сайта:
Сармоядор. Теодор Драйзер
Читать онлайн.Название Сармоядор
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6132-9-4
Автор произведения Теодор Драйзер
Издательство Asaxiy books
Табиатан содда одамлар бўлган эр-хотин Каупервудлар болаларини хурсанд қилиш учун уларнинг кўнглига йўл топишни билардилар. Шунинг учун ҳам отаси Нью-Маркет стритдаги янги уйга кўчиб ўтишга қарор қилгунга қадар ҳар икки-уч йилда биттадан болага кўпайган бу оила ҳаёт қозонида қайнаётган кичкина дунёга ўхшарди. Ҳенри Уортингтон Каупервуднинг лавозими кўтарилганидан бери бошқалар билан алоқалари тобора кенгайиб бораётган ва шу кунга келиб, у анчагина кўзга кўринган одамга айланиб улгурганди. У ўз банкининг йирик омонатчилари билан таниш-билишчилик қилар, иш юзасидан бошқа банкларда ҳам бўлишига тўғри келгани учун Қўшма Штатлар банкида ҳам, Дрексель, Эдвард ва бошқа кўп банкларда ҳам Ҳенрини аллақачон “ўзларининг одами” деб ҳисоблашарди. Биржа маклерлари уни йирик молия ташкилоти вакили сифатида танир, ақлан ўта кучли деб билишмаса-да, у жуда ишончли ва ўша ишончни оқлай оладиган одам сифатида танилганди.
Ёш Каупервуд борган сари отасининг ишларига қизиқиб борарди. Шанба кунлари кўпинча унга банкка боришга рухсат беришар ва у маклерлик операциялари қандай олиб борилиши ва ҳар хил қоғозлар қандай чаққонлик билан айирбошланишини катта қизиқиш билан кузатиб ўтирарди. У қимматбаҳо қоғозларни қаердан олишади, мижозлар нима учун векселларнинг ҳисоб-китобида банкларга мурожаат қилишади, нега банк бундай ҳисобкитобларни қилади ва одамлар олган пулларини нима қилишади, деган саволларга жавоб топишни хоҳларди. Ўғли ишларига қизиқаётганидан хурсанд бўлган Ҳенри Каупервуд унга жараённи бажонидил тушунтириб берарди, шу сабаб Фрэнк жуда ёшлигидан – ўн-ўн беш ёшларидаёқ Американинг молия тизими тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиб, Штат банки нималиги, унинг Миллий банкдан фарқи қандай экани, маклерлар нима билан шуғулланиши, акциялар нималиги ва нега уларнинг курслари тебраниб туришига ақли етарди. У пул айирбошлаш воситаси эканини, ҳар қандай нарх (қиймат) биргина олтиннинг қийматидан келиб чиққан ҳолда ифодаланишини тушуниб етганди. Ҳиссиётлар ва ҳаётий нозик жиҳатлар шоир учун қанчалар табиий бўлса, туғма сармоядор бўлган ёш Фрэнк учун ҳам бу қийин санъат билан боғлиқ барча билимлар шу қадар табиий эди. Уни айирбошлаш воситаси бўлган олтин жуда ўзига тортарди. У табиатдан қандай олинишини отасидан билиб олган болакай тушида олтин конларининг эгаси бўлганини кўрар ва уйғонгач, туши ўнгига айланиб қолишини жуда хоҳларди. Фрэнкнинг акциялар ва облигацияларга бўлган қизиқиши ҳам бундан кам эмасди. У акцияларнинг улар бостирилган қоғозчалик қийматга эга бўлмаган ва яна бошқа турдаги, ўз номиналидан юқорироқ баҳоланадиган