ТОП просматриваемых книг сайта:
Сармоядор. Теодор Драйзер
Читать онлайн.Название Сармоядор
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6132-9-4
Автор произведения Теодор Драйзер
Издательство Asaxiy books
Икковлари ҳам фарзанд кўришни хоҳлаётганди. Бу қувончли хабарни эшитиш узоққа чўзилмади. Бир куни хотини Фрэнкнинг қулоғига ширин чақалоқ дарагини айтди. Лилианнинг ўзи чексиз шод эди, авваллари фарзандсизлигига ўзини айбдор ҳисоблаб сиқиларди, бу сафар эса тақдир уни бошқача сийлаганига ҳам ажабланиб, чексиз қувониб кетганди. Унинг олдида янги уфқлар – хавотирга ўрин йўқ бўлган бахтли келажак эшиклари очилаётганди. Ўзининг фарзанди орқали қайта дунёга келиши ҳақидаги фикр Фрэнкни ҳам беҳад мамнун қилди. У кичкина Каупервуд ҳақида фахр билан ўйларди. Кўп кунлар, ҳафталар, ойлар ва ҳатто йиллар – жуда бўлмаганда биринчи тўрт-беш йил – уйга қайтиш, ҳовлисида айланиб юриш, дўстларини меҳмонга чақириш, хотини билан шаҳар айланиш, уни режаларига шерик қилишдан йигит жуда завқланарди. Аёл унинг мураккаб молия комбинацияларида ҳеч нарса тушунмас, бироқ Фрэнк ундан буни талаб ҳам қилмасди. Бироқ севги, Лилианнинг ажойиб бадани, нафис лаблари, ўзини вазмин тутиши – буларнинг кучи ва турмуш қурганларидан кейин тўрт йил ичида дунёга келган икки фарзанд йигитни бутунлай қониқтираётганди. У биринчи фарзанди кичкина Фрэнкни тиззасида тебратиб ўтираркан, унинг дўмбоқ оёқларига, ҳали шаклсиздек, бироқ ғунчага ўхшайдиган оғзига қараб бола туғилишидек ажойиб жараён ҳақида ўйлаб кетарди. Уруғланиш, ҳомиланинг она қорнида ривожланиши ва бу билан боғлиқ ҳамма хавфлар бу занжир ҳақида ўйлаш учун битмас-туганмас манба. Каупервуд хоним кичкина Фрэнкни туғаётган пайтда йигит оғир дамларни бошдан кечирди, чунки Лилианнинг ўзи жуда қўрқаётганди. У хотинининг баданида бўладиган ўзгаришдан хавфсирар, уни йўқотиб