Аннотация

Standard Oil Company – дунёнинг етук компанияси, ҳали-ҳамон довруғи сўнмаган гигант ташкилот. Унинг барча доҳиёна тизими, у фаолият кўрсатаётган ва бошқарилаётган принциплар Рокфеллернинг маҳоратидир. У бундай улкан ишларни ўйлаб топган ва йўлга қўйган ягона муҳандис, кўрсатмалари асосида шу каби муваффақиятли тижорий юришлар амалга оширилаётган стратег ҳисобланади. Қўлингиздаги китоб муваффақият билан бир қаторда муваффақиятсизликни ҳам бошдан кечирган кучли шахс – Рокфеллер ҳақидаги мемуар асардир. Китобни ўқиш орқали стратегнинг ҳаётий қарашлари ва иродаси неларга қодирлиги билан танишасиз.

Аннотация

Ушбу китобда Кембриж иқтисодчиси Ҳа-Жун Чанг глобал иқтисодиёт қандай қилиб қизиқарли ва қулай тарзда ишлашини тушунтиради. Муаллиф ўқувчига иқтисод дарсликларида учрамайдиган ғояларни таклиф этади ва буни тарихни чуқур билиш, зукколик ва анъанавий иқтисодий тушунчаларга бироз ўзгача ёндашув билан амалга оширади. Китоб иқтисодга қизиқувчилар ва дунё қандай ишлашини яхшироқ тушунишни истаганлар учун фойдали бўлади.

Аннотация

O‘zingiz va ishingizga sodiq bo‘lish katta qadriyatdir. Unutmang: qadriyatlarni himoya qilish zarur. O‘z fi krlaringizda qattiq turish oson, deb sizga hech kim, hech qachon aytmaydi, lekin ishonchim komilki, bu zarur. Qolgan narsalarga kelsak, nima qilayotgani ngiz va kim uchun qilayotganingizni qat’iy aniqlab oling. Shunda ertami, kechmi har turli ma’nodagi boylikka eri shasiz.

Аннотация

Энтони Бёржесс – ўзбек китобхони учун янги ном. «1985» романи адибнинг ўзбек тилига ўгирилган илк катта асаридир. Мазкур китоб ва муаллифнинг бошқа асарларидан билиш мумкинки, Антиутопия – Бёржесснинг севимли жанри. Коллектив хотира устидан назорат ўрнатган давлат, ҳурфикрли шахснинг кўксидан итарган жамият, зиёлилари кўчада тиланчилик, ахлат титиш билан шуғулланаётган, боши берк кўчага кириб қолган ҳукумат. Бир қарашда китобхоннинг юраги орқага тортиб кетади. Аммо роман кенг мушоҳадага чорлаши билан аҳамиятлидир. Бош қаҳрамон Бев Жонснинг ҳар қандай жимжимадор бўёқлар, мажбуран қўшилган ижобий сифатлардан холи тарзда, бор бўй-басти билан тасвирланиши, ёзувчининг совуққон услуби, энг муҳими, асар тақдим этаётган янги ғоя Сиз, азиз китобхонларни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

Аннотация

Ушбу китоб китобхонга кераксиз ва аҳамиятсиз юмушлару таклифларга «йўқ» дея олишни ўргатади. Ушбу «йўқ» кўникмасини ўзига сингдирган ҳар қандай шахс шахсий ҳаёти, фаолияти, одамлар билан муносабатида катта муваффақиятларга эришиши тайин. Муаллиф ушбу рисолада кичик ишлар орқали катта мувоффақиятларга эришиш йўлларини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб берган.

Аннотация

Вторая мировая война унесла жизни десятков миллионов людей. Мы уже привыкли читать, говорить об этом факте и даже не представляем, что по сути это население десятков городов, это люди которые умерли, погибли, были замучены в ходе этой жестокой, беспощадной войны. Фашистские палачи были уверены, что территорию Советского Союза они завоюют так же легко, как и страны Европы. Но их надежды не сбылись. Наш народ сплотился в борьбе с фашисткой нечистью. И разъяренный враг от безысходности срывал зло на мирном населении: сгонял людей в концентрационные лагеря, убивал удушливым газом, сжигал в крематориях. Среди врагов жестокость женщин намного превосходила жестокость мужчин. Они сдирали с пленных людей кожу и изготавливали из нее мыло, сумки и перчатки. С убитых людей сбривали волосы и изготавливали мягкие подушки и одеяла. Перемалывали недогоревшие кости и использовали в качестве удобрения. В истории Земли не было такой дикости, не было такой беспощадной войны. Такая война произошла впервые, и надеемся, стала последней на нашей планете. И наши люди, как один, стали на борьбу с этой дикостью, нечеловеческой жестокостью, и победили в этой борьбе, заплатив за нее дорогую цену. Эта Великая Победа стоила жизни миллионов людей. Эркинжон, вы приняли решение возродить имена людей, пожертвовавших собственной жизнью во имя наших светлых дней, увековечить память о них, и я искренне приветствую ваше славное начинание.