Аннотация

Аннотация

Сирожиддин Саййиднинг асарлар тўплами иккинчи жилдига шоирнинг “Уйингдаги бешиклар”, “Ватанни ўрганиш”, “Эгаси бор юрт”, “Устимиздан ўтган ойлар”, “Кўнгил соҳили” ва бошқа китобларидан олинган шеърлар, “Баҳор Сурхондан бошланар” достони, ғазал ва мухаммаслар, шунингдек, “Яшасин ёмғирлар” номли насрий битиклари киритилди.

Аннотация

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг (1958 й. т.) уч жилдлик Асарлар тўплами биринчи жилдига унинг “Руҳим харитаси”, “Салқин харсанглар кафтида”, “Севги мамлакати”, “Куйдим” ва бошқа китобларидан олинган шеърлар, “Жароҳат”, “Сўз ҳижрони”, “Саксонинчи йиллар”, “Тўполондарё билан хайрлашув”, “Таназзул” ва “Ном” достонлари, шунингдек “Биринчи сўз” номли насрий оҳангларда ёзган битиклари киритилди. Сўз йўли – оғир ва сермашаққат. Осон ҳаёт бўлмаганидай, шеър ва шоирлик йўли ҳам азоб ва синовларга тўлуғ. Шоирнинг илк ижодий паллаларидан бошлаб то етуклик фасли бошлангунга қадар салкам ўн беш йиллик “изланишлар, изтироблар, айрилиқлар ва соғинчлар” даврини ўзида мужассам этган мазкур биринчи жилд азиз ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди деган умидимиз бор. Сирожиддин САЙЙИД – “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев фармони билан “Очил эй гул, ки бўстон вақти бўлди” китоби учун 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Аннотация

Аннотация

Саййид Муҳаммад Худоёрхон, агар ўғли Насриддинхон хонлик тахтига омонат ўтирган уч ойни ҳисобламасак, Қўқоннинг сўнгги хони. Истиқлолдан кейинги йиллари юртимиз тарихида ўзига хос ўрин тутадиган бу шахс ҳаёти, фаолияти хусусида кўп-лаб илмий ишлар, асарлар дунёга келди. Ёзувчи Алишер Ибодиновнинг ушбу асарида охирги хон ҳаёти бадиий-ҳужжатли тарзда ҳикоя қилишга ҳаракат этилган. Унга Қўқон тарихи ва адабиётига оид ўнлаб тарихий, илмий, бадиий асарлар асос бўлган. Улар орасида қўқонлик етук олим ва тарихчилар, хусусан, Аҳмаджон Мадаминов, Ҳайдарбек Бобобеков, Рашидхон Шукуров, Рустам Тожибоев, Ҳасанжон Отажонов ва айниқса, Қўқон тарихининг энг билимдон вакилларидан Муҳаммад Яҳёхон Дадабоевларнинг илмий ишларидан кенг фойдаланилди.

Аннотация

Аннотация

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Асарлар” тўплами учинчи жилдига “Дил фасли”, “Буғдойбўй Ватан”, “Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди”, “Онамнинг кулчалари” китобларидан олинган шеърлар, “Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур” достони, шунингдек насрий оҳанглардаги бадиа ва эсдаликлар киритилди.

Аннотация

Bu kitob, nafaqat ajoyib va g‘aroyib ilonlar, vafodor itlar, jin va parilar haqida, balki urushda bedarak ketib, “sotqin” degan nom olgan bobosining qutlug‘ nomini tiklagan “nevara”lar, hamisha mehribon va mushfiq, ammo bag‘ri dog‘li “onaizor”lar, tirik yetim bo‘lib qolgan bir qizning “Yetim qolgan xotiralar”i, Vatanning har bir qarich yerini meniki deb g‘ururlanadigan “Yurt egalari” va “7-“A”da…” nimalar bo‘lgani haqidagi qissalardan iboratdir. O‘qing, fikrlang, o‘zingizni, o‘zligingizni anglang.

Аннотация

Аннотация

Shoir Ochil Tohirning «Qarz», «Sog‘inch sohili», «Ko‘nglim bilan suhbat», «Shaklsiz olam» singari kattalarga bag‘ishlangan she’riy kitoblari hamda bolajonlarga bag‘ishlangan «Sirli shaxmat», «G‘olib xo‘roz» dostonlari, shuningdek, «Maqtanchoq mushuk» she’riy guldastasi nashr etilgan. Ushbu yangi tuhfa – «Rostgo‘y bola» she’riy to‘plami ham siz – jajji o‘quvchilarga manzur bo‘ladi degan umiddamiz.