Аннотация

Қўчқор Норқобил асарлари халқчиллиги, самимийлиги билан аҳамиятли. Ижодкорнинг яна бир ютуғи унинг уруш ҳикояларида яққол намоён бўлади. Урушни кўрмаган ижодкорнинг бу мавзуда тасвирлари қанчалик бўёқдор бўлмасин, уруш кўрган ёзувчининг ёзгани оқ-қора рангларда тасвирланса-да, анчайин салмоқли, жонли чиқади. Уруш кўрганларга у ҳақда ёзиш осон эмас, тасвирлаш, хотирлаш азоб. Ва айни шу азоб таъсири ўқувчига-да ўтади. Китобхонни изтиробга солади. Мазкур китоб мутолаасида шу каби кечинмаларни бошдан ўтказамиз. Ёзувчи ижодидаги қисса ва ҳикоялардан таркиб топган тўплам мутолааси, сиз азиз китобхонларга манзур бўлишидан умидвормиз.

Аннотация

«Урушнинг биринчи куни» – илк талаффуздаёқ кўнгил ни маҳзун қиладиган жумла. Лекин бу ҳақда билиш, таас сурот ва хотиралар билан танишиш тинчлигимиз учун яна бир карра шукр қилишга ундайди. Муаллиф китобни Бе лорусь давлатига сафари тааасуротларидан келиб чиқиб ёзган. Биринчи тонг, биринчи кун, биринчи қурбон… қу лоғингиз тўсатдан гумбурлаган товушдан қоматга кела ди, кўз олдингизда ғира-ширада кўкка ўрлаган тутун акс этади, қий-чув, талотўп… мутолаадан завқланмаслигингиз мумкин, аммо ёзувчининг тасвирлари, ташбеҳлари сизни ҳайратда қолдириши тайин…