Аннотация

Саҳобалар ҳаёти 1400 йилдан буён мўъмин-мусулмонлар учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Чунки улар илк мусулмонлардир. Бу йўлда жонла рини, молларини аямаган, ҳар қандай қийноқларга дош бериб, Ислом байроғини баланд кўтарганлар. Улар Пайғабаримиз алайҳиссалом билан бир даврда яшаган. У улуғ Зотга байъат бериб меҳр-муҳаббатларини қозонганлар. Ушбу китобда 120 га яқин саҳобаларнинг ҳаёт йўллари қаламга олинганким, ўқиб қалбингиз тоғ баробар юксалишига ишонамиз.