ТОП просматриваемых книг сайта:
Абдулла Орипов
Список книг автора Абдулла ОриповАннотация
Шеър — руҳият тадқиқи, туйғулар тасвири. Унда озод ва покиза кўнгилнинг гоҳ майин, гоҳ нолакор, гоҳ ўтли, гоҳ мунгли манзараларини кўришингиз мумкин. Ушбу манзумада ана шу туйғулар мусаввири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг сўнгги йилларда ва вафотидан олдин ёзилган шеърлари жамланган.Ўйлаймизки, ушбу тўплам шеърият ихлосмандларига муносиб туҳфа бўлди.
Аннотация
Бу дунё – маҳобатли курашлар дунёсидир. Азал-азалдан тун ва кун, эзгулик ва ёвузлик, нур ва зулматнинг муттасил жанг қилиб келиши ва бу жанг доимий давом этиши қадимий муқаддас битикларда ҳам уқтирилган. Бу курашнинг ғоят авжга чиққан онлари, хусусан табиатда кунботар чоғи – талош палласи дейилади. Бундай пайтда бутун борлиқ ваҳмкор, сирли сукунатга чўкади, шамол ҳам гўё овлоқ унгурларга бекиниб олади. Бундай лаҳзаларда ҳатто беморлардан ҳол сургани борилмайди, илоҳий оятлар ўқилмайди дейдилар.Лекин инсон ҳамиша умид билан яшайди, нурнинг, эзгуликнинг, адолатнинг тантанасига ишонади. Шоир талош палласининг бу зиддиятли фалсафасидан некбин хулосалар чиқаради:Тонгда қайтурман деб, умидга тулибФалак пучмоғига чекинар Қуёш.Энди маржон-маржон юлдузлар бўлибСамо яноғида ялтирайди ёш.
Аннотация
Абдулла ОРИПОВ 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида туғилган.Унинг талабалик йилларида ёзган «Тилла балиқча», «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» каби дастлабки шеърлари ўзбек поэзиясига янги истеъдод кириб келганлигидан дарак берди.1965 йилда нашр қилинган «Митти юлдуз» тўплами унга дафъатан шуҳрат ато этди.Шундан кейин шоирнинг «Кўзларим йўлингда», «Руҳим», «Хотирот», «Йиллар армони» сингари тўпламлари чоп этилди ва уларнинг ҳар бири адабиёт майдонида ҳодиса бўлди. Унинг «Баҳор», «Ўйларим», «Онажон» каби шеърлари нафақат ўзбек шеърияти, балки жаҳон шеъриятининг ҳам намуна асарларига айланди.А. Орипов турли жанрларда ижод қилди. Жумладан, «Соҳибқирон» пьесасини ёзиб, буюк саркарда Амир Темур образини яратди. Шоир Данте «Илоҳий комедия»сининг «Дўзах» қисмини тилимизга юксак маҳорат билан таржима қилди.Шоир ижоди «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.Абдулла Орипов 2016 йилнинг 5 ноябрь куни вафот этган.
Аннотация
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов "Танланган асарларининг ушбу 7-жилдига кирган халҳона, қиссагўйлик услубида ёзилган «Истиқлол манзаралари» достонида Мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки йилларида юз берган воқеалар, шоир ўзи гувоҳ бўлган унутилмас, тарихий жараёнлар тасвирланган. Ёйиқ, воқеабанд ифода услубида, учликлар шаклида ёзилган «Ранглар ва оҳанглар» деб номланган шеърий туркумга кирган шеърлардан шоирнинг инсон руҳияти товланишлари, доимий иқрорлар, тубсиз армонлар, чексиз орзулар ҳақидаги мушоҳадалари ўрин олган. 2010 йил июнь ойидан кейин ёзилган шеърлар, ғазалларнинг умумий мавзуси ҳам инсон, унинг қалб оврилишлари, она юртдир. Жилдда, шунингдек, жаҳон ва ўзбек адабиётининг Данте, Пушкин, Расул Ҳамзатов, Ҳамид Олимжон сингари салафлари ҳақидаги мақолалар, долзарб мавзулардаги публицистик чиқишлар, суҳбатлар ҳам жамланган.
Аннотация
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов «Танланган асарлар»ининг 8-жилди кейинги икки ярим йилда ёзилган «Қора денгиз дафтари», «Уммон орти дафтари» туркумларидан, руҳият ва чуқур фалсафийлик омухта бўлган янги шеърлардан жамланди. Зукко шеърхонлар улкан шоир ижоди янги мавзулар, янги ифода воситалари билан бойиганлигига, давр ва халқ, шахс ва жамият, инсон ва унинг қалби, нур ва зиё, муҳаббат ва нафрат, яхшилик ва ёвузлик, самимият ва ҳасад, меҳр ва қабоҳат сингари ўлмас ва азалий мавзулар янги ифода воситалари орқали очиб берилганлигига ўзлари ишонч ҳосил қилиб, янги шоирона нигоҳдан завқ оладилар деб умид қиламиз.