ТОП просматриваемых книг сайта:
Озода Турмухамедова
Список книг автора Озода ТурмухамедоваАннотация
Inson yashar ekan, hayoti davomida o'z oldiga qator maqsadlar qo'yadi. Orzular va rejalar bilan kunlarining fayzini oshiradi. Niyatlarning ijobati yaxshi, ammao bir narsani unutmasligi lozim: har qancha harakat qilmaylik, orzuyimiz sari qanchalik kurashmaylik mavridi etmagan ish amalga oshmaydi. Demak, har narsaning o'z vaqti bor. Vaqtning darajasi va imkoniyati insonlar harakati va xohishidan ancha yuqori turadi. Hohishlarimiz va vaqt haqida bilganlarimizni oshirish uchun ushbu kitobni o'qiylik. Balki vaqtni o'z tomonimizga og'dirarmiz…
Аннотация
Hayotimizda, umuman, kundalik turmush tarzimizda uchraydigan muammolar bilan kurashganimizda ko'p hollarda vaziyatni fojiaga aylantiramiz, oqibatda hayotdan zavqlanish, umr mazmunini tuyish va yashash zavqini yo'qotamiz. Hayot abadiy kurashga, norozilik va qarshiliklarga aylanmasligi uchun nima qilsak bo'ladi? O'zimizni eshitish, o'z haqiqatimizni anglash, ko'ngil qa'ridagi ehtiyojlarimizni bilish uchun nimalar qilishimiz darkor? Kitob aynan shu savollar asosida yozildi va o'ylaymizki, mutolaadan keyin o'tayotgan kuningizdan hikmat izlaysiz…
Аннотация
Ҳозир одамларда чиройли уй қуришга қизиқиш жуда кучайган. Ҳатто кўп қаватли уйларнинг хонадонлари ҳам бир-бирига ўхшамаган кўринишда қайта таъмирланмоқда. Булар фаровон турмуш тарзига эришиш йўлидаги интилишлардан дарак беради. Аммо натижалар-чи? Ўша чиройли уйлар ичидаги ҳаёт ҳам кўзланаётган мақсадга мосми? Ҳашамат деганимиз баъзан совуқ ҳайбатга, жимжимадорлик деганимиз эса бошни айлантирувчи бачканаликка айланиб қолмаяптими? Энг муҳими, фаровон ҳаёт асоси саналадиган файз етарлими бу уйларда? Тажрибали психолог олима мазкур саволларга жавоб излар экан, ўз мулоҳазаларини соҳа олимларининг фикрлари ва ҳаётий мисоллар билан асослашга ҳаракат қилади. Шу жиҳати билан ҳам ушбу китоб хонадонига файз киритишни истаган ҳар бир оилапарвар инсон учун яхши дастуриламал бўла олади.
Аннотация
Taqdim etilayotgan kitob bahs va munozaralar asosiga qurilgan bo'lib, undan o'rin olgan har bir fikr, har bir psixologik tahlil sizning hayotdagi o'rningiz qanday bo'lishi kerakligi, buning uchun qanday imkoniyatlarga ega ekanligingiz haqida batafsil ma'lumot beradi.
Аннотация
Агар ҳаётингизда қандай даврийлик борлигини ва ҳаётингиздаги воқеликларни назорат қилишни истасангиз, яна бир қоидани билиб олишингиз керак: ОРЗУ ҚИЛИШНИ ЎРГАНИНГ. Орзу – фикр қилиш тарзи, фикр, хаёллар, тасаввурнинг омалга ошиш муддати, етилиш муддати бор. Владимир Жикаренцевнинг ёзишича, фикр-орзуларнинг амалга ошиши учун тўққиз ой керак бўлар экан. Шу муддат ичида улар қувват тўплайди, рўёбга чиқиш учун етилади, шаклланади. Фикр туғилганида ва шаклланганида у моддийлашади, ҳаётда амалга ошади, демак, агар сиз бирон нима ҳақида ўйласангиз ўз олдингизга мақсад қўйинг, анашу йўл билан биринчи қадамни қўйган бўласиз. Олдинга интиласиз ва ҳаётингизда содир бўлаётган воқейликлар сезиларли даражада бўлади…
Аннотация
Книга практикующего врача-психотерапевта Озоды Турмухамедовой поможет вам понять, как обрести силу духа и найти свой путь в жизни. Снабженная реальными историями людей, эта книга демонстрирует, как простые перемены, которые вы начинаете осуществлять, могут помочь вам обрести душевный покой, реализовать ваши цели и двигаться дальше.Книга рассчитана на широкий круг читателей.
Аннотация
В книге автор рассказывает о распространенном недуге современной жизни – депрессии. Автор раскрывает причины, течение и завершение, иногда с печальным концом, этого процесса. Также автор подсказывает выход из депрессии и дает советы, как раскрыть свои способности и возможности. Книга рассчитана на широкий круг читателей.
Аннотация
Книга практикующего врача психотерапевта Озода Турмухамедовой поможет вам понять, как обрести силу духа и найти свой путь в жизни. Снабженная реальными историями людей, эта книга демонстрирует, как простые перемены, которые вы начинаете осуществлять, могут помочь вам обрести душевный покой и реализовать ваши цели и двигаться дальше. Тем людям,чья жизнь стало серой, скучной и некчемной, книга дает советы, как раскрыть свои способности и возможности…
Аннотация
Taniqli psixolog Ozoda Turmuxamedovaning navbatdagi e'tiboringizga havola etilayotgan kitobida bola tarbiyasida yo'l qo'yiladigan xato va kamchiliklar, ularning oqibatlari, bizni o'rab turgan muhitning bola ongiga ta'siri va ularni bartaraf etish yo'llari hayotiy misollar orqali ko'rsatib o'tilgan.
Аннотация
Биз ҳаётда ўзимизча бир нималар қилишга одатланганмиз, одатларимиз ортидан маълум сифат ва фазилатларни шакллантирганмиз. Руҳиятимизни хислатлар ичидаги энг муҳим бўлган сифат – сабр қилишга мажбурлашни ҳам ўрганишимиз керак. Ихтиёримиздан ташқарида Ер айланаверади, табиат ўз қоидалари тартиби асосида ривожланаверади. Ҳатто ишларимиз орқага кетиб, назаримизда ҳамма нарса тескари айланаётгандек бўлиб кўринган пайтда ҳам вазият ва шароитлар биз инсонларга сезилмаган ҳолда шаклланаётган, давом этаётган бўлади. Ана шу ҳаётий кечинмалар оқимида сабр, бордош деган кучли руҳий қувватни орттира олсак, бир кун келиб, яъни бизга керак бўлган вақтда ўз натижасини беради. Ахир ҳаёт қийинчиликлари абадий эмас, чидам, сабот орқали ундан ўтиб кетиш осон, кексалар айтганидек, ойнинг ўн беш қоронғи кундан сўнг, албатта, ёруғ, чароғон кунлардан иборат қувончли ўн беш куни ҳам келади.