Скачать книгу

доим бир хил одамлар бўлса – улар ўз-ўзидан сенинг ҳаётингга кириб қолади. Ҳаётингга кирдими, бироз вақт ўтгандан сўнг уни ўзгартирмоқчи бўлишади. Агар сен ўзгармасанг, улар хоҳлагандай одамга айланмасанг – хафа бўлишади. Бу дунёда қандай яшаш лозимлигини гўё уларнингҳар биттаси аниқ билади.

      Лекин негадир ҳеч ким ўз ҳаётини изга солиб ололмайди. Бу лўли кампирнинг ишига ўхшаган гап– тушни таъбирлай олади, уни рўёбга чиқаришэса қўлидан келмайди.

      Сантяго қўйларини ўтлатишга олиб чиқиш учун офтобнингқайтишини кутадиган бўлди. Мовутчининг қизи билан учрашувга ҳали яна уч кун бор. Сантяго шаҳардаги руҳонийдан алмаштириб олган янги китобни ўқишга тушди. Бу қалин китобнинг биринчи саҳифасида кимнидиркўмишмаросими тасвирланган эди, бунинг устига қаҳрамонларининг номларига тилинг ҳам айланмайди. «Мабодо мен қачондир китоб ёзсам, – деб ўйлади йигитча, – китобимнинг ҳар бир саҳифасидаянги-янги қаҳрамонларниқатнаштирардим,токи ўқувчиларга уларнинг номини эслаб ўтиришнинг ҳожати ҳам қолмасин».

      Эндигина мутолаага жиддийроқ шўнғиганҳам эдики, қандайдир бир чол ёнига келиб ўтирди. Китобда эса қорни ковлаб бир марҳумни кўмишаётгани тасвирланган эди, қуёш забтига олиб қиздираётганига қарамасдан Сантягони қалтироқбосди. Шу пайтқария гап ташлаб қолди:

      – Улар нима қилишяпти? – деб сўради у бозормайдондаги одамларни кўрсатиб.

      – Ишлашяпти, – қуруққина жавоб қилди йигитча ўзини мутолаага машғул кўрсатиб.

      Аслида эса Сантяго мовутчининг қизи олдида ўзини нимага қодирлигини кўрсатиб қўйиш учун тўртта қўйнинг жунини қандай эпчиллик билан қирқиш ҳақида ўйлаётган эди. У, бу манзарани бот-бот тасаввур қилиб кўрар, ҳар сафар қўй жунини думидан бошига қараб қирқиш лозимлигини ҳайратланиб турган қизга фикран тушунтирар эди. Қирқим пайтида қизнинг дилини хуш қилиб туриш учун ҳар турли ғаройибвоқеаларни хотирасида сараларэди.Бу саргузаштларни у китобларда ўқиган бўлса ҳам, қизга худди ўзи бошидан кечиргандай қилиб айтиб бермоқчи эди. Қиз буни икки дунёдаям билолмайди: ахир, у ўқий олмайди-ку. Қария жуда ўжар чиқиб қолди. Чанқаб кетдим деб, бир қултум шароб сўради. Сантяго сувдонини узатар экан, шу билан қутулсам керак, деб ўйлади.

      Қаерда дейсиз – қариянинг гурунглашгиси келаётганди. Сувдонини қайтараётиб, йигитчадан қанақа китоб ўқиётганлигини сўради. Сантягонинг шартта ўрнидан туриб бошқа ўриндиққа бориб ўтиргиси келди, лекин отаси уни катталарни иззат қилишга ўргатган эди, шунинг учун китобни қарияга жимгина узатиб қўя қолди: ажаб эмас китобнинг номи қандай ўқилишини билса. Мабодо қария саводсиз бўлса, нур устига нур, уялганидан ўзи жўнаб қолади.

      – Ҳм-м… – деди у бунақа нарсага биринчи бор дуч келгандай китобни у ёқ-бу ёғини айлантириб кўриб. – Яхши китоб, муҳим нарсалар ёзилган, лекин жуда зерикарли.

      Сантяго ҳайратланди: чоли тушмагур, саводли бўлиш нари турсин, айнан шу китобни ўқиб ҳам чиққан экан-у. На илож, агар китоб ҳақиқатан ҳам зерикарли бўлса, ҳалиям кеч эмас, бошқасига алмаштириб олади.

      – Бу

Скачать книгу