ТОП просматриваемых книг сайта:
Юз йиллик қотиллик қиссаси. Хуршид Дўстмуҳаммад
Читать онлайн.Название Юз йиллик қотиллик қиссаси
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6133-1-7
Автор произведения Хуршид Дўстмуҳаммад
Издательство Adabiyot
Темур ўйининг адоғига етолмади, беихтиёр яна газетани қўлига олди. “Шаҳрисабзда Инқилобий фавқулодда комиссия айғоқчилари кўмагида, Бухоро амирлиги одамлари томонидан қўлга олинади, ҳамроҳлари Муҳаммадқул ва Мардонқул билан биргаликда Қаршида зиндонга ташланади ва қатл этилади. Бу воқеа Самарқандда бир йилдан кейин маълум бўлади”.
Темур ошхонада куймаланаётган онасининг ёнига чиқди.
– Адамни китоблари қаерда қолган, опа?
– Нима, китоб ўқигинг кеп қолдими? Аданг раҳматли, китоб ўқиларинг, деб чакак қоқа-қоқа кетди. Ана, ётоқхонадаги пастки тахмонда чанг босиб ётибди китоблари.
Темур ётоқ бўлмасига кириб, шкафни очди. Пастки жавонда қалаштириб тахланган китобларга қараб турди-да, уларга қўл урмай, яна онасининг ёнига чиқди.
– Опа, анув энциклопедия бўларди – катта-катта кўк китоб, энциклопедия. Йўқ-ку?
– Кўк рангли китобми, ўзиям ўнтами-ўн бештами, зил-замбил, Зиёд тоға опкетган.
Темур асабий қалқиб тушди.
– Нега Зиёд тоға олиб кетади? Уйи тўла китоб-ку, бизани китобга қараб қолмагандир?!
– Оғирроқ бўл, Темуржон, – Оҳиста ая юмушидан тўхтаб, деди босиқлик билан, қўлларини белбоғига қистирилган сочиққа артаётиб. – Аданг ҳам кўпда китоб ўқимай қўйганди. Эртаю кеч телевизорга қапишиб қолган одам китоб ўқирмиди!.. Мустақилликка чиққан йилимиз советдан қолган барча китобларни ёқаман, деб туриб олдилар. Уч-тўрттасини ёқдилар ҳам. Яна қанчасини гузардаги пистафуруш холага ўзим топшириб келдим, увол бўлмасин, дедим-да. Ўша кунларда тўсатдан Зиёд тоға кеп қолди. Китобларни ёқаётганимизни, улашаётганимизни эшитиб, тутақиб