Скачать книгу

кучайди, – деди.

      – Бай-бай, ана боқинг, тақсир, ёмғир жалага дўнди, – деди шу чоққача жим турган карвонсарой оғаси ҳам.

      –Тез-тез шундай жала қуйиб турадиму?

      –Жала дедингизму? Ҳа, йўғ-а. Аммо юртда ёмғир мавсумимасми, ора кунда ёмғир ёғиб турадур.

      –Ҳа, кўриб турибмен, бул ушмундоқ ёмғирга ўхшамайдур, магарам тинмас бўлса, – дея эътироз билдирди Абумаъфиб, – унда тағин бул ерда қолиб кетувга тўғри келадур.

      –Жала қуюн мисолидур. У бир кўтарилиб, сўнгра ўтиб кетадур, жала тинадур, тақсир.

      Дарахтлар ёмғирда шалвираб қолган, ушласангиз шохлари узиламан дейди. Карвонсарой жанубидаги, шаҳар аҳли фойдаланмайдиган паст-баланд тошлоқ ерлар чакалакзорга бориб туташган. Чакалакзорнинг нарида одамлар нисбатан тоши кам ерларни ўзлаштириб экин экишган. Сирасини айтганда, карвонсарой оғаси Асаднинг ҳам ўша ерда улуши бор. Агар жала тинмас бўлса, экинлари нобуд бўлишини кўз олдига келтириб, унинг хавотири баттар ошди.

      Бу ўлкада ҳосил олиш – юмушларнинг осони эмас, юзаси тупроғу таги ғичирлама тошлоқ бўлиб, кетмон ҳар гал тошга текканида, Асад беҳузур бўларди. Шунда унинг юраги безиллаб, бармоқлари қавариб, қайтиб қўлига кетмон олмасликка қасд қиларди.

      – Бу йил қиш чўзилиб кетди, шул сабабдин кечикиб экин экдик, мана энди шукур, ёмғир қўйиб беряпти. – дейди карвонсарой оғаси Носир Абумаъфибга қараб, – магар, жаланинг тўхтовсиз қуйиши яхшиликка олиб келмайдур. Деҳқоннинг экинлари пайҳон бўладур. Тер тўкиб қилган меҳнатимиз зое кетадур, шунисига ачинамен.

      Барча ўз ташвиши билан банд, барчага ёмғир қайғуси баравар тушганди. Шимол тарафдан салқин шамол эсиб, этни жунжиктиради.

      –Тақсир, агар ёмғир тинмас бўлса, тағин бир кун бул ерда қолганингиз маъқулдур.

      – Қани унда кутурмиз, Худо подишоҳу эгамдур.

      Токчаларга ёруғроқ бўлсин учун иккитадан милт-милт ёқиғлик шамлар қўйилган. Шамлар тобора липиллаган сайин карвонсарой оғасининг девордаги баҳайбат сояси сакрай бошлайди.

      Тун иккинчи ярмига оғар маҳал, хуморидан чиқди шекилли, ҳар тугул ёмғир тинди. Эртасига карвонсаройни ортда қолдирган Носир Абумаъфиб янги харид қилинган қуллари билан Дамашқ томон йўл солди.

      ***

      Носир Абумаъфиб Дамашқдаги йирик қулдорлардан бўлиб, ”Ҳожа” лақаби билан танилган эди. Ҳожа баланд бўйли, елкадор, жағлари бўртиб чиққан, бурни эса гўштдор ҳамда жуда бесўнақай, қорачадан келган, чайир кимса бўлиб, салобати кўрган кишини ҳайиқтирар эди. Унинг тасарруфидаги қулларнинг ҳеч саноғи йўқ. Йирик корчалон қулларини салоҳияти, кучи ва ишчанлигига қараб тоифаларга ажратиб чиқарди. Шунга кўра қуллар алоҳида бўлмаларга жойлаштирилар, кўпчилиги деҳқончилик, чорвачилик ҳамда ҳунармандчилик ишларига жалб қилинарди. Улар устахоналарда оғир юмушларни бажарар, мисга қалай аралаштириб, бу қоришмадан ҳарбий аслаҳалар – қилич, ханжар, қалқон, отларга тўқимлар, аравалар ҳамда уй-рўзғор буюмларини ясашарди. Шунингдек, турли зебу зийнатлар тайёрлаш ҳам улар гарданида эди. Носир Абумаъфибга

Скачать книгу