ТОП просматриваемых книг сайта:
Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Ҳаёт қайиғи (1 китоб)
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-895-1
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Дуоларимизда кўпинча бахт ва саодат тилаймиз. Бахт нима? Саодат-чи? Иккаласи бир маънони англатадими? Йўқ. “Бахт” торроқ маънодаги тушунча. Ҳар бир одам бахтли бўла олиши мумкин. Биров йўқотган минг сўмини топиб олса, ўзини бахтли ҳис қилади. Бошқа биров набира кўрган куни ўзини дунёдаги энг бахтиёр инсон деб ҳисоблайди. Одамлар ўзлари учун кутилмаганда бахтли бўладилар. Саодат эса Аллоҳнинг раҳматига, марҳаматига етишмоқликдир. Саодатга пул топиб олган каби етишилмайди. Гўзал хулқ ва солиҳ амаллар саодат саройининг калитидир.
Аллоҳ ҳар бир бандасига бахтни мўл-мўл беради. Бу худди ёмғир томчиларига ўхшайди. Биров томчиларга кафтини тутади, бошқаси тадбир ишлатиб кўпроқ тўплайди. Худо ёғдираётган бахтга эга бўлиш учун киши Ҳақ талабидаги фазилатларига эга бўлиши керак. Ҳалоллик, поклик, атрофидагиларга меҳр-муҳаббатда бўлиш… каби фазилатларсиз бу бахтга эга чиқиш мушкул.
Шуларни ўйлайману “ота-онам бахтли бўлган эдилар”, деган тўхтамга келаман. Улар қашшоқликнинг турли азобларини кўрганлар, лекин озгина пул учун гўзал фазилатларини қурбон қилмаганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Фақирлигим – фахрим”, деганлар. Мазкур шарафли ҳадисни таҳлил қилиб, теранроқ англашга уринсак, кўп хайрли маънолар чиқади. Фақирликда сабр, шукр, умид, тўғрилик, сабот каби яхши фазилатлар мужассамдир.
Бир нарсадан афсусланаман: ота-онамдан, тоғамдан “ҳаётингизни гапириб беринг”, деб сўрамаганман, уларнинг ҳикояларини тинглаб, қоғозни қоралаб қўймаганман. Тоғамнинг қамоқдаги ҳаётларини билгим келарди, лекин саволлар бериб, азобли яраларини тирнаб, янгилаб қўйишдан чўчирдим. Уларнинг машаққатли лекин бахтли ҳаётларини кичик-кичик воқеалар баёнидан билиб олганман.
Аяжоним камбағалликдан қийналиб кетган дамларида дадажонимни бўшангликда айблардилар. Айниқса, бирон қариндошимизникида тўй бўлса, бизникида тўёна ва тугун ташвиши бошланарди. Аяжоним кўпроқ ташвишланардилар. Дадажоним эса “сиз пахта дейсиз, мен тахта”, деб иморатнинг чалалигига ишора қилиб кулардилар. Шунақа пайтларда аяжоним “Ўшанда лапашанглик қилмай, иккита тилла тангани иккита чўнтагингизга ташлаб олсангиз, бунчалик хароб яшамаган бўлардик”,