Скачать книгу

мақола ёзиш учун тўрт кун вақтим кетганига ачинмайман. Чунки Бешариқда мен ажойиб одамлар билан дўстлашдим. Водий томонга сафар қилсам, ишим бўлмаса-да, Бешариққа кириб ўтишни одат қилдим. “Сомон йўли элчилари”даги баъзи воқеалар Бешариқда содир бўлган, “Шайтанат”нинг ёзилиш тарихига ҳам Бешариқнинг алоқаси борки, бу ҳақда кейинроқ баён этаман.

      Биринчи борганимда Муҳаммаджон аканинг уйларида тунадим. У даврларда туманларда меҳмонхоналар бўлмас эди. Бирон таниш ёки нотанишнинг уйига қўноқ бўлардик. Муҳаммаджон ака меҳмондорчиликни ўрнига қўйдилар. Кейин билсам, бир ҳафта аввал у кишининг тўйлари бўлган экан. Демак, мен чиллалик уйга кириб, хато қилибман. Афсуски, бу каби одатларимизни кейинроқ билдим.

      “Мини баскетбол”, “Светофор”, “Қувноқ эстафета” каби ўйинларнинг низомларини тайёрлашда, дастлабки мусобақаларни ўтказишда ҳам иштирок этдим. Бухороликларнинг ташаббуси билан стол тенниси бўйича “Чарм тўп”га ўхшаш мусобақалар ташкил қилмоқчи эдик, лекин негадир оммавийлашмади. Бунга маҳалла болаларини теннис столи билан таъминлашнинг мушкуллиги сабаб бўлгандир, деб ўйлайман. Бугунги кунда стол тенниси, бадминтон ўйинларини оммавийлаштириш чоралари кўрилса яхши бўларди. Бу ўйинлар фақат болалар эмас, катталарнинг саломатлиги учун ҳам ғоят фойдали.

      Фантастика остонасида

      Таҳририятдаги ишим фақат спорт билан боғлиқ эмасди. Айниқса кеч куз, эрта баҳор оралиғида бу соҳада “дам” бўларди. Газетанинг иккинчи саҳифаси қисман спорт мавзуига ажратилса, қолгани фан-техника мавзуига берилади. Болаларни фан ва техникага қизиқтиришга бағишланган мақолалар мунтазам бериб борилиши шарт эди. Шу мавзуга бағишланган “Аниқ фанлар академияси” ташкил қилинганди. Болаларга ҳали яхши таниш бўлмаган кибернетика ҳақидаги тушунчалар, бугунги компьютерларнинг бобоси саналган “ЭҲМ” – электрон ҳисоблаш машиналари ҳақидаги мақолаларни тайёрлаш ўзим учун ҳам фойдали бўлди. Бир неча илмий-текшириш институтларига бориб, у ерда олимлар билан суҳбатлашдим.

      Бизда кўп фан тармоқлари дунё билан тенглашадиган даражада ривожланаётган эди. Олимларимиз ҳам дунё таниган илм аҳлидан кам эмасди. Академик Восил Қобулов раҳбарлигида қад ростлаган кибернетика институти Иттифоқдаги энг кучли фан даргоҳларидан ҳисобланарди. Кимёгар академик Обид Содиқовнинг кашфиётлари, академик Сирожиддиновнинг математика оламидаги ишлари ғоят қадрланар эди. Геолог Ҳабиб Абдуллаев номини дунё биларди.

      Аммо… илмни оммага тушунарли тарзда етказиш масаласида камчилигимиз бор эди. Олимларимизнинг кўп-кўп илмий китоблари нашр этиларди. Лекин улар фақат мутахассислар тушунадиган тилда ва услубда эди. Бу соҳада Европадан ўрганадиган ишларимиз бор эди. У томонларда адабиётнинг илмий-оммабоп услуби тараққий этганди. Айниқса, болалар учун жуда кўп китоблар нашр этиларди. Бу соҳага рус олимлари ҳам жиддий эътибор қаратардилар. Ўзлари ёзиш билан кифояланмай, дунё олимларининг

Скачать книгу