Скачать книгу

эди. Болалар ётган хонага кирсам, Фёдоров яна йиғлаб ўтирибди. Базанов унга очилиш байрамида қатнашмайсан, деган экан. Мен жамоа раҳбари ҳисобланган комсомол вакилига айтган эдим, Базановнинг қарорини бекор қилди. Фёдоров байрамда ўртоқлари билан шодланди. Лекин қаҳри қаттиқ Базанов уни кейинги ўйинларга қўймади. Володя ҳар сафар йиғлар эди, “сиз айтинг, ўйнатсин”, деб менга ҳам ялинарди. Базанов “Ўйинга мен жавобгарман, сизлар аралашманглар”, деб менинг илтимосимни, комсомол вакилини талабини қулоққа олмади. Владимир Фёдоров шуҳрат шоҳсупасига кўтарилганида Базанов уни эсладимикин? “Пахтакор” жамоаси авиаҳалокатда ҳалок бўлганида кўнгли эзилганмикин? Базановни эслаганимда болалар билан ишловчи тренерларнинг савияси, педагогик маҳорати ҳақида кўп ўйлайман, бу борада камчиликлар ҳозирги кунда ҳам кўп бўлгани сабабли ташвишланаман.

      Спортнинг у ёки бу турига қизиқиб тўгаракка (спортчилар ва спорт журналистлари тилида “секция” дейилади. Каминага “тўгарак” дейилгани маъқул кўринди) келган болаларнинг барчаси ҳам чемпионлик шоҳсупасига қараб интилмайди. Баъзилари уч-тўрт марта қатнашиб, кейин бормай қўяди. Сабаб?

      Тўгарак иши учун зарур шароит йўқми? Болага етарли эътибор берилмаганми? Тўгарак раҳбари (тренер) боладаги қизиқиш чўғини алангага айлантира олмаганми? Балки тўгарак раҳбари ўзининг нотўғри муомаласи билан болани бездириб қўйгандир?

      Бунинг сабаби билан ким қизиқиши керак?

      Бу ўринда асосий айбдор ўша тўгарак раҳбари, деган одам янглишмайди. Тўгарак раҳбари кечаги яхши футболчи ёки яхши боксчидир. Лекин унда бу ишда ғоят муҳим ҳисобланмиш тарбиячилик иқтидори йўқдир. Спортга меҳри аълодир, бироқ, болаларга меҳри саёздир. Бошқа иш йўқлигидан шу тўгаракка келгандир. Бундай одамларни ўз соҳаларидаги юксак маҳоратларидан қатъи назар, болалар билан ишлашга жалб этмаган маъқулроқ. Вақтида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган, энди тренерликни касб этган одам агар сабрли бўлмаса, болаларга хос феъл-атворни билмаса, болалар руҳиятини англай олмаса, болалардаги қайсарлик каби иллатларга чидами етмаса бу соҳада ишлай олмайди. Болага катта талаб қўяди. Бола бажара олмаса, бақиради, ҳақорат қилади. Оқибат эса аён. Баъзан эса болани тўгаракдан раҳбарларнинг ўзлари ҳайдаб юборадилар. Бу ишлари учун ҳеч кимга ҳисобот бермайдилар. Чунки бола ҳайдалгани билан рўйхатда иштирокчи сифатида тураверади. Мактаб бола ҳар қанча ёмон бўлмасин, уни ҳайдай олмайди. Чунки мажбурий таълим ҳақида қонун бор, бола ҳайдалса қонун бузилади. Бу қонун тўгаракка тааллуқли эмас. Ҳайдаса бўлаверади. Мактаб боланинг ота-онаси билан доимий алоқада. Боланинг хулқи масаласида отани ёки онани тез-тез йўқлаб туради. Мактабда “Ота-оналар қўмитаси”, “ота-оналар мажлиси” деган гаплар бор. Тўгаракда эса булар йўқ. Тўгарак раҳбари шогирдининг оилавий аҳволини деярли билмайди. Бу борада тадқиқот ўтказиш чоғида мен шунга амин бўлдим. “Шунча бола тўгарагингизга келмай қўйибди, сабаби билан қизиқмадингизми?” деган саволимга тайинли жавоб ололмадим.

      Тўгаракларда

Скачать книгу