ТОП просматриваемых книг сайта:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-373-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
– Сиз андак янглиш гап айтдингиз, жаноб Худоёр. Бизнинг жамиятимизни назарга илмаганингиз чакки. Биз ҳам Ватан учун қайғурмакдамиз.
– Қайғурмак дуруст, аммо курашмак лозим. Ватандан келган ашулаларни эшитиб, “ўйна ёр, ўйна!” деб ўтирмакдан наф йўқтур. Агар менинг сўзларим малол туюлса, ана, ватандошимиз муҳтарама хоним-афандим айтсинлар… (3-китобдан).
– Аждодларимизин энг катта хатолари ҳам айни шудир, – деди Яквалхўжа. – Ҳар бирлари ўз уйларин, ўз қишлоқларин ҳимоя этдилар. Нариги қишлоқ билан эса ишлари йўқ. Бу бир хасталикдир. Англаюрсизким, рус истилоси бошланган кунларда уч хонлик танга талашган уч нодон гадо каби ўз пайтавасига ўралиб яшайверган. Онг эгалари тарихдан ўрнак олмоқлари шартдир. Қани ўша онг? Азизмонлардан узрлиманки, мавзу юзага чиқиб қолгани учун яна бир-икки сўз айтмоқни ихтиёр қиляпман.
– Марҳамат қилинг, қалбимдасиз, азизим, – деди доктор Худоёр лутф билан.
– Демакким, уч хон нодонлиги туфайли ғарбий Туркистон туфроғида рус истилоси қарор топди. Миллат ғафлата ўралгандин сўнг истилочилар юрт танасига зулукдек ёпишиб, қонларин сўра бошладиларми? Халқ саросимага тушдими? Истиқлол талаб қилиб кўтарилмиш Муҳаммадали халифанинг тақдири не бўлгани маълум: ўлигини аввалига ҳожатхонага ташламоқни ихтиёр этдилар, аммо халқ ғазабидин қўрқиб, оҳакда куйдириб йўқ қилдилар. Намозполвоннинг тақдири-чи? Озодлик талаб қилган ўн мингларча, юз мингларча қўзғолончилар ваҳшийлик ила ўлдирилганин бугун Ватанда яшамоқда бўлганлар билурларми экан? Ўрта Осиё халқига сўрилишдан бошқа чора қолмади. Истилочилар иштаҳаси эса чўх ва янада чўх очилаверди, талон-тарож бобида дунёдаги ўзга истилочиларни ортда қолдириш мақсадида йил ўн еттида режим ўзгартирмоқчи бўлдилар. Бунинг учун рус миллатчилари Ленинни тикладилар. Йўл-йўриқлар кўрсата бошладилар. Энди бу шумлар қонуний ҳаракатлардек эл оламига ўргатиш учун Маркснинг “Капитал”ини, яна бошқа асарларини топдилар. Маркс дунёга танилган файласуф, дунёда қулдорликни йиқитиб, тинчлик қурилишини истаган донишманд эди, Ленин эса бир тоифа қулдорликни йиқиб, янги тоифа қулдорлигин ривожлантирди. Бу сафар бизим аждодлара қоғозда “озод инсон” қалбаки гувоҳномаси берилса-да, аслида қул ҳолида тутмишдилар, қулдорлар эса “большевик” лақабли бўлиб қолавермиш. Жамиятларига “коммунизм” деб ном қўйиб олмишлар. Назарияларин эса “марксизм-ленинизм” деб атамишлар. Маркс ва Ленин бир-биридан бошқа-бошқа одам бўлганидек, идеологийси ҳам бўлак, мақсадлари ҳам бўлакдир. Бири камбағал ишчилар ҳуқуқини ҳимоя қилган бўлса, бири янгича қулликни барпо этмиш. Назарияларнинг ўхшаш томони йўқ. Лекин руслар бузиб, назария ўғирлиги ила асл назарияни бир-бирига алмаштириб, Маркснинг фалсафасидин безбетларча фойдаланмишлар. Сиёсий иқтисодга бағишланган “Капитал”ни сиёсий мақсад ўрнида қўлланма қилиб олмишлар. Шу билан қиёфа ўзгартирилиб, иш услуби ҳам ўзгармишди. Эски тузумларда истилочилар миллатлар танасига зулукдек