ТОП просматриваемых книг сайта:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-373-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Донецклик йигитларда мансабпарастлик, бошқаларни менсимаслик аниқ сезилиб турарди. Карпатликларда бунақа иллат йўқ эди. Хижняк, Тур, Танчинец, Гоголь каби йигитлар билан дўст эдим. Миллатлараро зиддият ҳам асосан донецклик ёки липецклик йигитларнинг нодонлиги туфайли пайдо бўларди.
1971 йилда “Чарм тўп” мусобақаси баҳонасида бекободлик ёш футболчилар билан бирга Донецк шаҳрига борган эдим. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимидан кейин Донецкнинг “Шахтёр” ва Москванинг “Спартак” командаси ўйнади. Стадион томошабинга лиқ тўла. Бир гуруҳ “Дави хохлов!” (Хохолларни босиб, янчиб ташла!) деб қичқирса, бошқа гуруҳ “Дави кацапов!” деб баралла бақиради. Ҳар икки ҳайқириқда миллатчилик руҳи уфуриб турса-да, ҳеч ким уларга индамайди. У пайтларда стадионда муштлашиб кетиш ҳоллари кам учрарди. Агар бу бақириқлар ҳозир янграса катта жанжал бошланиши аниқ. Мен нима учун русларни “кацап” деб, украинларни “хохол” деб аташларини билмасдим. Лекин бу атамаларда камситиш, ҳатто ҳақорат оҳанги борлигини сезгандай эдим. Уйга қайтгач, бу лақабларнинг маъноси билан қизиқдим. Сезгим алдамаган экан. Қадимдан Украинада яшовчилар “малорос”лар (майда ёки кам сонли руслар), Россиядагилар эса “великорос” (буюк ёки кўп сонли руслар)лар деб аталган (Украинада уруш бошланиб, Донецк ва Луганск областлари ўзларини мустақил республика деб эълон қилгач, Россия матбуотда яна “Малороссия” деган атама тилга олинадиган бўлди). Великорослар истилочи сифатида малоросларга зулм ўтказиб туришган. “Кацап” лақаби ўша замонларда тақалган. Луғавий маъноси “Москвалик ҳарбий одам”ни англатса-да, халқ бу атамани “лайча” маъносида қўллаган. “Хохол”да камситиш маъноси камроқ. Малорослар, айниқса Запорожье казаклари узун мўйлаб қўйиш баробарида қалин сочкокил ҳам қўйиб юришган. “Хохол” ана шу кокилга ишора, хўрознинг тожини ҳам англатади. Бу атамаларнинг луғавий маъноси қандай бўлмасин, миллат шаънини ҳақоратлаши аниқ. Бу атамаларга аҳамият берганимнинг боиси: биз қандайдир давраларда билиб-билмай русларни “кацап”, украинларни “хохол”