ТОП просматриваемых книг сайта:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-373-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Шу оддий сув мавжида, япроқларнинг кўксида Навоий туғилар, суронларда Нозимнинг овози. Гардандан гирдоб каби қуюлар – Элюар. Вужудимнинг ҳар бир ҳужайрасида сўзларнинг содиқ қўшини – Туркистон, Туркис-тон, Туркистон – Туркийнинг дунёвий қўшиғи. Йўқ, ҳали йўқ, шоир экватор бўйлаб сенинг юрагингдан отилган ўқ. Юксак орзулари бордир шоирнинг, шоирларда бўлар фақат эзгу ният. Қалам – қалам эмас, бонгга зарб ила урилгувчи чўқмор, ундан таралгувчи садо ва акс садо сен, ШЕЪРИЯТ”.
“…Зарб! Оқ қоғоз узра гўё ёруғ жаҳон узра урилар қалам. Зарб!!! Қасрлар, тахтлар ёвузликлар шаклида йиқилди. Шоир кулди, Аллоҳни тан олмаган даҳрий оломон таниб олди илоҳий деб сени, Шеърият”.
Ижодкорнинг улуғлигини Ватанни қай даражада севмаклиги белгилайди. Ватан ҳақида деярли барча шоир шеър ёзган. Чиройли қофиялар тизимидан иборат шеърлар қўшиққа айланган. Лекин бу шеърлар, қўшиқлар тилда айтилади, юракдан чиқмайди. Шу учун ўқиганларни, тинглаганларни ҳаяжонга солмайди. Томошаларда қарсак чалиб қўйиш билан кифояланилади. Ватанни қалбдан севиш, ватан учун шеър битиш эмас, жон фидо қилиш фазилати бизга Мунавварқори ва Беҳбудийдан, Абдулла Авлоний ва Абдулла Қодирийдан, Фитрат ва Чўлпондан мерос бўлиб қолган. Рауф Парфи уларнинг муносиб издоши эдилар.
“Ўзбек миллати жаҳон цивилизациясини бир поғона баланд кўтарган буюк миллатдир. Ўзбек бўлиб туғилган, ўзбек деган номни муқаддас билиб, тану руҳида асраган инсон нақадар бахтли инсондир”.
“Абдулҳамид Чўлпон зулмга қарши, сталинизмга қарши, манқуртликка қарши озодлик учун, Шеърият ҳуқуқи учун курашаётганларнинг сардорларидан биридир. Халқ шундай шоирини кўп замонлардан бери кутган эди. У келди ва кураш майдонига чиқди. Ҳақ ва ҳақиқат йўлида қурбон бўлди. Бу ёруғ дунёда у ёлғиз эмас эди, унинг тенгдошлари, маслакдошлари, ўликдошлари жуда кўп эди, бу эски шайтанатда. Улар – юзлаб шоирлар милён-милён халқларнинг фарёдига айланган зулмга қарши – Инсон ҳақлари учун, Шеърият ҳуқуқи учун ўртага чиққан Муқаддас шеърият лашкари эди”.
“Абдулҳамид Чўлпонни титратган, қақшатган зулм эди”.
“Зулм – башариятнинг муқаддас бешикларидан бўлмиш улуғ Туркистонга бостириб кирди. Милён-милён гуноҳсиз инсонларимиз пок қонларини тўкди, илоҳий масжидларимизга кўппакларни боғлади. Мезаналарига қўнғироқлар осди, боғларимизга “итларга ва сартларга кириш манъ этилади”, деб ёзиб қўйди. Жаҳоннинг кўрки бўлган обидаларга бомба ёғдирди. Бир кечада минглаб