Скачать книгу

менга олайиб қараб турибди. Юзида, кўзида ёввойи мушукни эслатадиган йиртқич бир ифода бор:

      – Ҳа? –деди у.

      Сесканиб тушдим. Зўрға ўзимни қўлга олдим.

      – Ҳеч нарса.

      Бўйни қарийб билинмайди, боши, елканинг давомидек, қапишиб кетган. Бир кўзи қияроқ сузилган.

      – Қайдан келяпсан? – деди у ошкора таҳдид билан.

      – Ишдан – дедим сал чўчинқираб.

      «Ҳозир жанжаллашамнз!» деган ёқимсиз, хавотирли фикр миямдан совуқ ғимирлаб ўтди.

      – Қаерда ишлайсан? – деб яна савол берди у.

      – Нима эди? –дедим, кейин атайлаб – уни ҳам сенлаш учун кўшиб кўйдим. – Сенинг ўзинг-чи?

      – Мен сендан сўраяпман, – деди у.

      Яқин ўртада ҳеч ким йўқ эди. Ўзимни босиб олдим. Унга индамай тикилиб туравердим. Бор кучимни тўпладим, деб ўйладим ичимда.

      – Оғайни, – деб таққа тўхтадим, у ҳам тўхтади. – Орқамдан ким келяпти экан, деб сенга карадим, холос. Сенга қараш тақикланган бўлса – айт! Йўқса – бор, йўлингдан қолма. Бунча тирғиласан? Нима демоқчисан ўзи?

      У мени бошдан-оёқ кузатиб чиқди, кутмаганимда бирдан юмшади:

      – Энди, сўраяпман-да, – деди.

      Яна йўлга тушдик.

      – Ўқитувчиман, – дедим, кейин ёлғондан қўшиб қўйдим:– Физкультурадан дарс бераман.

      У менга синовчан қараб қўйди.

      – Мен холодильник тузатаман, – деди. – Чекишдан борми?

      – Чекмайман-да.

      – Ҳар куни шу ердан ўтасанми? – деб сўради у.

      Бу савол бермаса гапира олмайди шекилли.

      – Ҳа. Сен-чи?

      – Мен ҳам.

      – Ҳеч кўрмаган эканман-да, – дедим шунчаки, гапни гапга улаш учун.

      – Нега? –деб хайрон бўлди у. – Ҳаммавақт будканинг олдида болалар билан пиво ичнб ўтяраман-ку. Бахти, Ҳаким, Ҳамид, Шерзод. Зўр болалар! Ҳакнмни танийсанми?

      – Йўқ.

      – Вой, нега? Упи бир кўрган одам дарров танийди. Сочи жингалак, лаби дўрдоқ бола. Шунинг учун отини «Негр» қўйганмиз.

      – Билмадим, балки кўргандирман, – дедим.

      – Кўргансан, кўргансан, – деди у. – Агар ҳар кунн шу ердан ўтсанг, кўрмаслигинг мумкнн эмас. Боксёр, мушти катта-катта. Менинг қўлимга бир яримта келади.

      – Мусобақаларда қатнашадими?

      – Вой, қизиқмисан! Мусобақада нима қилади? Газ сув сотадиган автоматларга қарайди. Ҳар куни олтмиш-етмиш сўмдан кам топмайди. Қизлари жа кўп. Келишган бола-да! Зўр ташлашади лекин. Ётиб ҳам чиккан, – деди, бу ҳам Ҳаким деган ўртоғининг жуда катта фазилатидек.

      – Нега? –деднм қизиққан бўлиб.

      – Э, йигитчилик-да, – деб бепарво қўл силтади у. – Автобусда битта олифта жой бўшатмабди. Ўзига ишонган-да. Лекин роса уришган. Бир ҳафта касалхонада қон туфлаб ётган экан.

      – Ия, бу Ҳакимларинг кўпчилик бўлганми?

      – Ҳа-да. Учови зерикиб юрганда шу бола тўғри келиб қолган-да. Нима, Ҳаким уришса, улар қараб турсинми?

      – Албатта, – дедим.

      Номард Ҳакимингни ҳам худо кўтарсин!

      – Иккита қовурғаси синиб кетган экан. Ётқизиб

Скачать книгу