Скачать книгу

Сендандир! Китобингга, Расулингга иймон келтирдим. Қошингда энг севимли соатларда мени ғафлатдан уйғотгин! Мени ризоингга яқинлаштириб, ғазабингдан узоқлаштиргин! Энг севимли амалларни қилишимни насиб этгин! Ҳожату истакларимни Ўзинг бергин! Мен мағфират истайман, мени кечиргин! Дуолар қиламан, Сен уни қабул қилгин! Эй кечаларни ёриб, кундузларни чиқарган, тунни сокинлик ва истироҳат учун берган, ою қуёшни яратган Аллоҳим! Хайрли умрни истайман, ёмонликлардан паноҳингга қочаман!

      Аллоҳим! Сен менинг Роббимсан, Сендан бошқа ибодатга лойиқ зот йўқ. Мени Сен яратгансан, мен сенинг қулингман! Кучим етганча сенга берган сўзу аҳдимни бажар япман. Қилган ёмонликларимдан Сенинг паноҳингга қочаман. Берган неъматларингга шукр қилиб, хатоларимдан Сенга илтижолар қиламан. Гуноҳларимни мағфират қилгин! Сендан бошқа мағфират қилувчи йўқ! Кўзимга, қулоғимга, бутун баданимга сиҳату офият бергин!

      Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ! Аллоҳ турли нуқсонлардан покдир. Ҳамд Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Аллоҳ ҳар нарсадан улуғдир. Тавфиқ Аллоҳдандир.

      ТИЛОВАТ САЖДАСИНИНГ ДУОСИ

      Одам боласининг бахт-саодати Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, сажда қилишидадир. Ана шу саждалар ичида тиловат саждаси ҳам бор. Чунки ҳар бир тиловат саждасида Аллоҳ таолога сажда қилиш ҳақидаги амрга бўйсуниш бор.

      Шайтоннинг бадбахт бўлиб, Аллоҳ таолонинг лаънатига учрашининг асосий сабаби – Аллоҳ таолонинг амрига бўйсунмасдан, У буюрган саждани қилмаганлигидир.

      Демак, инсон боласи бахт-саодатининг асосий манбаи – унинг ўз Роббига қилган саждаси экан.

      Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

      «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

      «Одам боласи сажда оятини қироат қилиб, сажда қилса, шайтон четга чиқиб, йиғлайди: «Вой, шўрим қурсин», дейди» дедилар».

      Бошқа бир ривоятда:

      «Вой, шўрим! Одам боласи саждага амр қилинди ва сажда қилди. Энди унга жаннат берилур. Мен саждага амр қилиндим ва бош тортдим. Менга дўзах берилур», дейди», дейилган.

      Муслим ривоят қилган.

      Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

      1. Сажда оятини тиловат қилганда сажда қилиш кераклиги.

      2. Одам боласи тиловат саждасини қилганда шайтон четга чиқиб, надомат чекиши.

      3. Тиловат саждасининг фазли.

      4. Сажда жаннатга киришнинг омили эканлиги.

      5. Саждадан бош тортиш дўзахга киришнинг омили эканлиги.

      Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

      «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қуръон қироат қилиб берар, сажда (ояти) дан ўтсалар, такбир айтиб, сажда қилар эдилар. Биз ҳам у киши билан сажда қилар эдик».

      Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилганлар.

      Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

      1. Қуръон қироат қилиб, сажда оятидан ўтган киши тиловат саждаси қилиши лозимлиги.

      2.

Скачать книгу