ТОП просматриваемых книг сайта:
Қисмат тарозуси. Б. Омонова
Читать онлайн.Название Қисмат тарозуси
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-108-2
Автор произведения Б. Омонова
Издательство SHARQ
– Ҳақиқатдан ҳам ошиқ экансиз. Бундан ортиғи бўлмайди, – кетишга отланди ва юракдан чиқариб деди:
– Яхши ухланг, жаноб, тунингиз хайрли бўлсин, тушларингизда эса сиз учун азиз бўлган инсонлар гўзал қиёфада намоён бўлсинлар, хайр.
У шундай деб хонада узоқ қолиб кетганлиги учун Тамилани мақтаб ёнидаги Гуляни койиб ўтирган Венера опасига яқинлашди.
– Нима гап?
– Уни койиманг, Венера опа, унда айб йўқ. Режалаган ишимизни бу сафар уддасидан чиқолмадик. Афсус…
Кабинетда жиринглаган телефон гўшагини олган Ибрат унинг овозидан Аброр Вали эканлигини сезди. Сўрашишгач, у ўзининг навбатдаги юрак хуружи қўзиганини, агар вақти бўлса Ибратни кўриб гаплашмоқчи эканлигини айтди.
– Кеч соат олтиларга ўтаман, Аброр ака, соғлигингизни асранг, – Ибрат астойдил ачинди. Шундай бақув ват одам-а, ким ўйлабди шундай одамда юрак касали бор деб, бечора ишқилиб тузалиб кетсин-да, йигит ўз ишлари ривожида унинг иштирокини тан олар ва унга меҳри баланд эди.
Бу вақтда Аброр Вали уйига телефон қилиб хотинига қизи Алфияни олиб соат олтига касалхонага келишларини тайинлади.
– Кечикма, – тайинлади у, – Ибрат ҳам келади.
Хотини кутилмаган учрашув ташкил этишдан эрининг яна бўлак бир мақсади борлигини ҳис этиб алланарсани тушунгандек бўлди. Улар кечқурун учрашарканлар, дўхтирлар унинг касали қалтис эканлигини айтишганини, кўзи тириклигида қизи ва Ибратнинг тўйини кўриш орзуси эканлигини айтиб қолди. Ибрат юраги увишиб, худди эрта-индин бу одам ўлиб қоладигандек ва буни ҳеч қачон истамайдиган нигоҳлари билан ўйланаркан, бирон нима дейишга ҳам ожиз эди. Алфия отасини маҳкам қучди, хотини эса унсиз йиғлашни бошлади.
– Унақа деманг, бизни қўрқитманг, ҳали жуда ёшсиз. Бундай бўлиши мумкин эмас, ҳали невараларингиз камолини кўриб, уларга бош-қош бўлишингиз керак.
Бу одам қандай сўзни кутаётганини йигит сезди. Ҳозирнинг ўзидаёқ унинг тақдири ҳал бўлади ва Хатирадан умидини узиб ундан жудо бўлади.
– Тўйни тезлаштирсак девдим, Ибрат.
– Яхши, сиз истагандек бўлади.
Барча чеҳралар шу сўзданоқ ёришиб кетди.
– Унда эртага шаҳардаги энг катта магазинга борамиз, мен доктордан озгина вақтга рухсат оламан, ўзим сизларга тўй тақинчоқларини олиб бераман, келишдикми!
Меҳрибонлик уйида Хатиранинг ишлаётганига ҳам тўрт йил бўлди. Бу орада у ўзининг меҳрибонлиги ва самимийлиги билан барчанинг меҳрини қозонишга улгурди. Директор Нафосат Розиқовна ҳам унга бўлак меҳр ва ишонч билан муомала қилар, уни ҳамма томонлама аяшга, ёрдам қилишга интиларди. Одина хола билан деярли сирдош эди. Бу аёл уч фарзандини уйли-жойли қилиб тинчиган, қолган умрини етим ўтган болалиги ҳаққи-ҳурмати шу жойга бағишлашга аҳд қилган, табиатан тоза қалбли, жуда гурунгчи, шўх эди. Ҳар гал рўзғоридан, ўғиллари, келинлари, қуда-андаларидан гап топиб келар, Хатира у билан гаплашса ҳечам зерикмас, кўнгли