Скачать книгу

илгариги севгиси билан бу сафаргиси орасида фарқ бор эди, илгари бу севги унинг учун сирли нарса эди ва севиб қолганига иқрор бўлишга юраги дов бермас эди, илгари у, киши умрида фақат бир марта севиши мумкин, деб ишонарди, энди бўлса, ошиқ бўлганини ўзи билар ва бунга суюнар, муҳаббатнинг нималигини ва унинг оқибати нима бўлишини сал-пал билса-да, буни ўзидан яширарди.

      Нехлюдовнинг кўнглида бошқа одамларнинг ҳам кўнглида бўлгани каби икки одам яшар эди. Бири, ёлғиз ўзи учун эмас, бошқалар учун ҳам бахт-саодат тиловчи маънавий одам, иккинчиси, ёлғиз ўзининг манфаатини кўзловчи ва ўз манфаати учун тўғри келган нарсанинг ҳаммасини қурбон қилишга тайёр бўлган ҳайвоний одам эди. Петербургда ва ҳарбий хизматда орттирган худбинликнинг учига чиққан даврида унинг вужудида ана шу ҳайвоний одам ҳукмрон бўлиб, маънавий одамни бутунлай эзиб ташлаган эди. Аммо Катюшани кўриб, илгари унга нисбатан ҳис этган туйғусини яна бошдан кечиргач, ундаги маънавий одам яна бош кўтарди ва ўз ҳақини талаб қила бошлади. Хуллас, пасхагача бўлган икки кун ичида Нехлюдовнинг юрагида ўзи ҳам англай олмаган тинимсиз кураш давом этди.

      У кетиши кераклигини, аммалариникида қолишнинг фойдаси йўқлигини, бундан яхшилик чиқмаслигини билар эди, аммо у шу қадар шод-хуррам эдики, бу ҳақда бош қотириб ўтирмай, аммалариникида қолаверди.

      Шанба куни кечқурун, Исога «жон кирган кун» арафасида поп, дьякон ва дьячок билан биргаликда, ўзларининг айтишларига қараганда, черков билан аммаларининг уйи ўртасидаги уч чақирим масофани чанада кўп азоб-уқубатлар билан босиб, ибодат қилгани келишган эди.

      Нехлюдов аммалари ва хизматкорлар билан бирга, эшик ёнида бухур тутатадиган идишни тутиб турган Катюшадан кўзини узмай, ибодат қилиб бўлди, поп билан, аммалари билан ўпишди-да, энди бориб ухлайман, деб турган ҳам эдики, Марья Ивановнанинг кекса оқсочи Матрёна Павловнанинг Катюша билан бирга куличларни16 табарруклаб келиш учун черковга бормоқчи бўлиб йўлакда тараддудланаётганини эшитиб қолди. «Мен ҳам бораман», – деб ўйлади у.

      Черковга на аравада, на чанада бориб бўларди, аммалариникида ўзини худди ўз уйида юргандек ҳис қиладиган Нехлюдов «Оғайни» деган арғумоқни эгарлатди ва ётиб ухлаш ўрнига тор рейтузи билан мундирини, унинг устидан шинелини кийди-да, семириб кетган, ҳар қадамда пишқирадиган қари арғумоқни миниб қоронғида сув ва қор кечиб черковга жўнади.

      XV

      Черковдаги ўша ибодат Нехлюдовнинг ҳаётида умр бўйи энг ёрқин ва энг кучли хотирот бўлиб қолди.

      Ҳамма ёқ зим-зиё қоронғи, фақат онда-сонда қор оқариб кўринарди. Нехлюдов, черков атрофига ёқиб қўйилган қора чироқларни кўриб қулоғини чимирган, сувни шалоплатиб бораётган от устида черков ҳовлисига кириб келганда ибодат бошланган эди.

      Мужиклар Марья Ивановнанинг жиянини таниб, отдан тушиш учун қуруқ жойни кўрсатишди, отини бойлаб, ўзини черковга кузатиб қўйишди. Черков байрам либосини кийган халойиқ билан тўла эди.

      Эгнига хонаки чакмон, оёғига оқ пайтава ўраб, чипта

Скачать книгу


<p>16</p>

Кулич – думалоқ ширин нон