Скачать книгу

ўзингиз ўйлаб топиб олган нарса. Ўзни ҳорғин ҳис қилиш одатини йўқ қилишга ҳаракат қилинг. Йўқотинг уни. Чарчоқ ҳақидаги фикрлар Сизни тарк эта бошлагач эса диққатингизни ҳозир қўлингизда ёки иш столингизда турган вазифангизга қаратинг. Спортчининг марафон сўнгида иккинчи нафас йўли очилиб кетгани сингари миянгиз ҳам иккинчи нафас йўлини очиб олади: албатта, агар ўзингизнинг интизом мускулингизни зўриқтира олган ва айни дамда бажараётган ишингизга бор диққат-эътиборингизни қарата олган бўлсангиз. Аввалига бу мураккаб кечади. Осон бўлмайди. Аммо Сиз ўз қатъият кучингизни кўрсата билишингиз ва ўзингизга зерикарли, нохуш бўлиб туюлаётган машғулотдан қочиб қутулишга баҳона изламаслигингиз керак бўлади. Тез орада Сиздаги шахсий интизом ҳаммасини “назоратига олади”. Сизга авваллари қийиндек туюлган юмушлар осон, каттароқ марралар, мақсадлар эса етиб борса, эришса бўладигандек туюлади. Сиздаги ўзига ишонч эса анча-мунча ўсганини ҳам сезасиз.

      Агар ўтмишингизга назар солиб, унда ўзингизни энг бахтли ҳис қилиб кетган лаҳзаларни топмоқчи бўлсангиз, ўша лаҳзаларнинг бирор-бир муваффақиятга эришилган паллалар эканига гувоҳ бўласиз. Масалан: Сиз қурган ўша бахтли оила, Сиз асос солган ва ҳозирда гуллаб-яшнаётган ўша бизнес, Сиз саёҳатингиз давомида борган ўша манзиллар, Сиз ўқиб чиқишга муваффақ бўлган ўша ажойиб китоблар ва ҳоказо. Бу каби мамнуният ҳиссини Сиз томоша қилган бирор-бир телешоу ёки Сиз ярмини уйқуда ўтказган ҳордиқ кунларингиз бера олишини тасаввур қилиш эса бир оз мушкул. Ҳаётингиз фақат ва фақат унда Сиз эришган ютуқлар, натижалар билан ўлчанади. Бу дегани Сизнинг ютуғингиз албатта 10 миллион доллар жамғариш ёки Бермуд оролларида шахсий виллангизни қуриш бўлиши лозим дегани эмас, асло! Ҳаётдаги ютуқ ва муваффақият ички хотиржамлик ва руҳияти камолга етган умр кўринишида бўлиши ҳам мумкин-ку! Буларнинг барига эришишнинг калити эса ўз олдига аниқ марралар қўйиш ва уларни забт этишда. Интизом ва қатъият кучи Сизни муваффақиятга етаклайди. Уларни ичингизда тарбияланг, камол топтиринг ҳамда уларга Сизга тортиқ қилинган олтин туҳфалар каби муносабатда бўлинг.

      ЎЗИНИ ЯХШИ ҲИС ЭТИШ ВА ЎЗИГА ИШОНЧ ПРИНЦИПИ: ҲАЁТИЙ ҚУВВАТГА ИМКОН БЕРИШ

      “Суперҳаёт” фақатгина ижобий фикрлаш қобилияти намунасигина эмас. Бу Сизнинг ҳаётингизни, унинг ҳар бир жабҳасида энг юқори чўққисигача юксалтириш мақсадида тузиб чиқилган бутун бир дастурдир.

      “Ўзни яхши ҳис этиш” принципи номи билан машҳур вақт синовида тобланган бир ҳаёт ҳақиқатини уқиб олинг: “Сиз ҳаётингизда содир этган ҳар қайси иш ўзингизни яхши ҳис қилишингизни таъминлашга бўлган сўнмас истагингиз маҳсулидир. Сиз кун бўйи диққатингизни бағишлайдиганингиз, ейдиганингиз, ичадиганингиз, алоқага киришадиган одамлар, Сиз ўқийдиган китоблар – ҳамма-ҳаммаси ўзингизни яхши ҳис қилишга бўлган уринишингиз билан изоҳланади. Қарорсизлик аталмиш иблисона вирус ҳам айнан шу – ўзни яхши ҳис қилиш истаги орқали кириб

Скачать книгу