Скачать книгу

нлар олинар, сиздан саволларга жавоб беришингиз ва ўзингиз ҳам саволлар тузишингиз талаб этиларди. Ўқтин-ўқтин профессорнинг бошини кўтариб, ёстиққа қулайроқ жойлаштириш ёки тушиб кетган кўзойнагини бурнининг устига яхшироқ қўндириш каби жисмоний машқларни ҳам бажаришга тўғри келарди. Хайрлашув чоғида уни ўпиб қўйиш орқали қўшимча балл ишлаб олиш мумкин эди.

      Ҳеч қандай ўқув қўлланмаларидан фойдаланилмасада, муҳаббат, иш, жамият, оила, кексайиш, кечиримлилик ва ниҳоят, ўлим каби кўплаб мавзулар муҳокама қилинарди. Сўнгги маъруза лўндагина, бор-йўғи бир нечта сўздан иборат бўлди.

      Битирув оқшоми ўрнига дафн маросими ўтказилди.

      Якуний назорат имтиҳонлари олинмаса-да, берилган сабоқлар хусусида узун тадқиқот иши ёзиш талаб этиларди. Қуйида ўша тадқиқот иши билан танишасиз.

      Кекса профессорим ҳаётининг сўнгги дарсларида борйўғи бир нафар талаба қатнашганди.

      Ўша талаба менман.

      1979 йилнинг кеч баҳори, иссиқ ва дим шанба оқшоми… Юзлаб талабалар бош кампуснинг майсазорига қатор қилиб терилган йиғма ёғоч курсиларда ёнма-ён ўтирибмиз. Мовий нейлон ридоларни кийиб олганмиз. Узундан-узоқ нутқларни сабрсизлик билан тинглаймиз. Маросим якунлангач бош кийимларимизни осмонга улоқтиришимиз билан расман олийгоҳ – Массачусетс штати Уолтҳам шаҳри Брандейс университетининг охирги босқич битирувчиларига айланамиз. Кўпчилигимиз учун ҳозиргина болалик даври ўз ниҳоясига етди.

      Маросимдан кейин севимли профессорим Морри Шварсни топиб, ота-онам билан таништираман. У гўё кучли шамол исталган пайтда осмонга учириб кетадигандек майда қадамлар билан юрадиган кичик жуссали киши. У битирув оқшоми ридосида инжил пайғамбари ва Мавлуд элфи қиёфалари қоришмасидан ҳосил бўлган кўринишда эди. Унинг кўзлари кўкишяшил рангда, сийраклашиб бораётган кумушранг сочлари пешонасига тушиб турар, қулоқлари катта, бурни учбурчак шаклга эга, тутам-тутам қошлари эса оқара бошлаган. Тишлари эгри. Пастки тишлари кимдир мушти билан ичкарига киргазиб юборгандек орқа томонга қийшайганлигига қарамасдан, кулганида ўзингизни унга ер юзидаги илк ҳазилни айтиб бергандек ҳис қиласиз.

      У ота-онамгаунинг барча дарсларига қолдирмай қатнашганимни айтади. “Ажойиб ўғлингиз бор, бошқаларга ўхшамайди”, дейди профессорим уларга. Уялганимдан ерга қарайман. Кетишимиздан олдин профессорга аталган совғамни бераман: олд томонига профессор исм-шарифининг бош ҳарфлари туширилган жигарранг портфель. Совғани бир кун олдин савдо марказидан харид қилганман. Профессорни унутиб юборишни хоҳламасдим. Балки у мени унутишини хоҳламагандирман.

      “Мич, сен яхши инсонсан”, дейди у, портфелни мамнуният билан кўздан кечираркан. Кейин у мени бағрига босади. Белимда унинг нимжон қўлларини ҳис қиламан. Бўйим уникидан новчароқ бўлгани сабабли мени бағрига босганда, ўзимни ғалати, ундан каттароқ сезаман, гўёки мен ота, у эса фарзандимдек туюлади. У мендан хабарлашиб туришни сўрайди, мен ҳеч иккиланмасдан: “Албатта”, деб жавоб қайтараман.

      У орқага тисарилганда кўзлари ёшланганини кўраман.

      Ўқув режаси

      Кекса профессор 1994 йилнинг ёзида ўлаётганидан хабар топди. Ўтмишга назар ташлар экан, Морри қандайдир кўнгилсизлик яқинлашаётганини анча олдин сезганини ёдга олади. Буни рақс тушишни тўхтатган куниёқ англаб етганди.

      Кекса профессорим доим рақс тушишга иштиёқманд бўлган. Унга қандай мусиқа қўйилишининг фарқи йўқ эди. Рок-н-роль, биг бенд, блюз. Ҳаммаси ёқарди. У кўзларини юмар ва масъуд табассум ила хаёлидаги мақомга монанд йўрғалай бошларди. Ҳаракатлари ҳар доим ҳам чиройли кўринмасди. Морри шерикка муҳтожлик сезмасди. У ёлғиз рақс тушарди.

      Ҳар чоршанба оқшом у Ҳарвард майдонидаги черковда уюштириладиган “Бепул рақсга туш” номли қандайдир кечага борарди. Оқ футболка ва қора иштон кийиб, бўйнига сочиқча ташлаб олган Морри милтироқ чироқлар ва овоз кучайтиргичлар билан жиҳозланган, асосан талабалар билан гавжум хонада айланиб юрар ва қандай мусиқа қўйилса, шунисига ўйнаб кетаверарди. Жими Ҳендрикс ашуласи қўйилса, линди рақси ҳаракатларини бажарарди. Амфетаминдан кайфи ошиб қолган дирижордек қўлларини силкитар, жиққа терга ботмагунича эшилиббукиларди. У ерда ҳеч ким унинг йиллаб тажрибага эга университет профессори ва бир нечта эътиборга молик китоблар ёзган атоқли жамиятшунослик фанлари доктори эканини билмасди. Шунчаки эси оғиб қолган чол деб ўйлашарди.

      Бир куни у ўзи кўтариб келган танго мусиқаси ёзилган кассетани қўйдирди. Кейин эса даврани эгаллаб, эҳтиросли испан ошиғидек хона бўйлаб хиром айлай бошлади. Рақсини якунлаганда ҳамма қарсак чалиб юборди. У шу лаҳзаларда бир умр қолишни истарди!

      Бироқ тез орада рақс тушишдан воз кечишига тўғри келди.

      Морри олтмишдан ошганда кўксов касаллигини орттириб олди. Нафас олиши қийинлашди. Бир куни Чарльз дарёси бўйида сайр қилиб юрганида тўсатдан турган совуқ шамолдан нафаси қайтиб, бўғилиб қолди. Уни зудлик билан шифохонага олиб кетиб, адреналин уколи ёрдамида қутқариб қолишди.

      Бир неча йилдан сўнг юриши ҳам қийинлашди. Бир дўстининг туғилган кун базмида бесабаб қоқилиб, йиқилиб тушди. Бошқа бир кечада театр зинапоясидан йиқилиб, ёнида

Скачать книгу