ТОП просматриваемых книг сайта:
Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Читать онлайн.Название Юрак - аланга: бадиалар
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-988-6
Автор произведения Иброҳим Ғафуров
Издательство Yangi asr avlodi
Бир қарашда зерикарлига ўхшайди бу савол-жавоб. Лекин парча тагида назирқуллар бошдан кечираётган фожианинг бир улуши ётибди. Адиб парча орқали очнинг кўзига нон эмас, ўлим, очликдан ўлганлар кўринади, демоқчи. Она эса ўзи оч фарзандини не деб юпатсин, кўнглига умид солсин, унинг кичкина юрагидан ўлим ваҳимасини қувсин?! «Ўнг қўлингни босиб ёт, ичингда бирдан юзгача сана», дея олади холос, онаи мушфиқ. Бунинг яна тескарисини ҳам қилиш мумкин, яъни юздан биргача санаб тушса бўлади. Лекин оч қоринни саноқ билан тўлдириб бўлармиди? Бироқ ҳарна далда-да ёш болага!
Бугунги аълочи талаба Эйнштейнни ерёнғоқдай чақиб ташлайди. Бугунги олтинчи синф ўқувчиси фазовий кемалар моделини ясайди, бугунги она саратон касалининг тагини излайди… Замон шу қадар тез ўзгариб боради! Лекин буларнинг бари ярим аср олдинги бояги очлик ичра туғилган донишмандликдан ўсиб вояга етди. Роҳатой онанинг далдасидан куртак ёзди. Очлик бизни донишманд қилиб қўйди. Бу донишмандлик излари Назирқулнинг кўп хатти-ҳаракатларида сезилиб туради. Буларни шунинг учун ёзмоқдаманки, ёзувчи тасвиридаги воқеалар аксарият қанчалар аянчли бўлмасин, офат нечоғлик қуюқ кўринмасин, уларнинг тагида жуда чуқур бир маъно ётади: ёзувчи булар воситасида халқнинг соғлом руҳини ҳеч қачон, ҳеч қайда буткул тор-мор қилиб бўлмаслигини, уни енга оладиган куч дунёда йўқлигини зўр пафос билан таъкидлаб боради.
Назаримда, асарнинг бутун ғоявий эҳтиросини, бадиий таъсирчанлигини бошдан-оёқ ушбу таъкид белгили бир шаклга келтириб турганга ўхшайди.
Аталага навбат олиб турган юпунлар орасида, шу аянчли манзара ичра кўтарилган содда, лекин ажойиб қаҳқаҳалар шу руҳнинг гувоҳи, саллотлар чўлга қувиб чиққан хонумонсиз, бошпанасиз, озиқ-уловсиз элат ичра давом этган тўйлар –шу соғлом руҳнинг гувоҳи. Ўспирин кўнгилнинг тўрғай сасларига ошуфта хаёли – шунинг гувоҳи. Адиб, ўз қаҳрамонларини тасвирлаганда, ҳатто энг оғир дамларда ҳам уларга бир ёруғ умид тиргак бўлганлигини таъсирли қилиб ифодалайди.
«Наврўз»нинг умумий ғоявий-бадиий йўналиши ва қимматини мана шулар белгилайди. Шулар ва қаҳрамонлар, айниқса, аввало, Назирқул. Кузатиб кўрайлик-чи, Назирқул қандай экан, унинг ёш қалбида нималар содир бўляпти, онгида қандай ўзгаришлар юз бермоқда экан.
Назирқул бу ўксинишлар, армонлар, шўхликлар, интилишлар билан лиқ тўла жонли бир калава. Унинг шодликлари том армонларга, шўхликлари соддалик ва самимийлик, болаларча маъсумликка омухта. У кўз ўнгимизда ўсяпти, келажак сари секин, лекин равшан қадамлаяпти. Унда ҳозирдан шоир ва адиб булар кишининг хислатлари билинар-билинмас куртак отмоқда: у ҳикоя килишни, ҳикоя тинглашни жонидан яхши кўради, дунёга жуда қизиқсиниб қарайди, ёрқин ва ғалати чеҳраларни кўрганда улардан кўзини узолмай олис тикилиб колади, воқеаларни ўзи билмаган ҳолда хотираси қатларига хазина улушлари каби тахлаб боради, бир воқеа хаёлига бошқа ўнлаб воқеаларни туширади. Адиб шундай усталикка эришганки, бутун асар давомида Назирқулнинг хотирасида тез-тез жонланаётган кечаги Жиззах даҳшатлари вақти-вақти билан осойишта тасвирлар ичига қора қуюндай