Аннотация

Farzandining qordek oppoq, shabnamdek musaffo shuuriga nafis tuygular va yuksak bilimlarni singdirishni niyat qilgan qadrli ota-ona! Taniqli adiba Sharifa Salimovaning mazkur kitobi sizning ana shunday olijanob maqsadlaringizga komaklashish istagida dunyoga keldi. Undagi zohiran quvnoq va mazmunan teran she'rlar kichkintoylarga estetik zavq berishi bilan birga ularning tabiat haqidagi tasavvurlarini yanada boyitadi.

Аннотация

Мазкур китоб республикамизнинг кўзга кўринган олимларидан бири, деярли 40 йиллар давомида яшил дўстларимиз — ўсимликлар дунёси билан самимий тил топишган кўпқиррали ботаник олим Қаҳҳор Ҳожиматовнинг илмий ижтимоий ва амалиётдаги фаолиятига бағишланган.Китобда ҳозирги пайтда олим томонидан яратилган, сариқ касаллигини даволашда ижобий натижалар бераётган гиёҳлар йиғмасининг ишлаб чиқаришга жорий этилганлиги, ундан фойдаланиш йўл-йўриқ- лари ҳақида маълумот бсрилали.

Аннотация

"Таажжуб, неча кундирки, тушларимга тўлин ойдек чеҳрасида гоҳ шодлик балқиб, гоҳ изтироблар кўланкаси қалқиб Кумушбиби киради.Ўнгу сўлида беадад кокиллари ювошгина чарх урадилар, қўлларида очиқ қолган девон саҳифаларига кўз ёшлари беихтиёр томиб кетади:— Бегим, — дейди у заррача таънасиз.— Бегим, — дейди у сўнгти дақиқаларда ҳам беҳол. . ." Ушбу сатрлар истеъдодли шоира, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ўткир публицист, таржимон Шарифа Салимованинг «Аёл бўлиш осонми?» номли мақоласидан олинган. Сизнинг қўлингиздаги «Тонгта қасам» деб номланган бадиий публицистик китобида ҳам аёл қисматининг турли қирралари қаламга олинади.Муаллиф ушбу китобини бежиз «Тонгга қасам» деб номламади. Тонг бу — ёруғлик, тонг бу — юракларга XX асрнинг сўнгида Аллоҳ томонидан ҳурлик кўринишида бизга юборилган мўьжиза — илоҳий қисмат. Ҳар бир инсон, ҳар бир миллат ўзининг мунаввар тонгини кутиб яшайди. Ўзбек халқи, ўзбекнинг муқаддас аёли ушбу тонга узоқ асрлар ташна бўлди. Энди, у қўлга киритган эркини боласидек, биродаридек, ёр-дўстидек, онасидек, падарибузрукворидек бағрига маҳкам босиб, асраб яшамоқда."Тонгга қасам" номли тўплам уч бўлимдан иборат. Бўлимларда шоиранинг асрий армонларидан тортиб, то бугунги мунаввар кунлар умидларигача босиб ўтган йўли қаламга олинган ва бу ҳолатлар Ҳазрати аёл қисмати орқали кўрсатиб берилган.

Аннотация

Эътиборингизга такдим этилаётган «Ватан суврати» тўплами таниқли шоира Шарифа Салимованинг узоқ йиллар мобайнида шеърият деб аталмиш сирли уммондан эл-юрт муҳаббати йўлида ўзига хос куюнчаклик, самимият билан ажратиб олган суз гавҳарларидир.Китобнинг биринчи бўлимидан Она Ватан тўғрисидаги шеърлар ўрин олган. «Ватан суврати» қасидаси, «Она тили – миллат руҳи» бағишлови, «Бизга сўз айтсангиз, Ватандин айтинг» номли туркумлар, шеърлар — шоиранинг муқаддас Она Ватан сувратига ўзига хос чизгиларидир.Муаллифнинг бетакрор лисоний жозиба ва қалб ҳарорати билан зийнатланган манзумалари Сизнинг қалбингизга ҳам ўзгача шукуҳ ва кайфият бағишлайди.

Аннотация

Истеъдодли шоира Шарифа Салимованинг «ҲАЁТ ЗАВҚИ», «МЕНИНГ БАҲОРИМ» каби шеърий китоблари аллақачон мухлисларига етиб борган. Шоиранинг олмоншунос олим Хуррам Раҳимов билан биргаликда олмон тилидан «ЕТТИ ОҚҚУШ» номли халқ эртаклари таржимаси болажонларимизни хушнуд этди. «ХИЗР БУЛОҒИ» номли достонининг бир қисми «САОДАТ» журналида ёритилган. Умид қиламизки, азиз китобхон, «ХИЗР БУЛОҒИ» нинг китоб ҳолида чоп этилиши сизни ҳам қувонтиради.

Аннотация

Умр – оқар дарё. Шовуллаб оқаверади. Истеъдодли шоира Шарифа Салимованинг қўлингизда турган ушбу китоби унинг ижод гулшанидан саралаб олинган гулдаста, умр уммонидан териб олинган гавҳарлардир. Мунаққид таъкидлаганидек, “шоира дилида кечаётган нафис туйғуларни образлар, мажозлар тилида моҳирона жилолантириб, ўқувчини ўз асирига айлантиради”. Она Ватан, мангу навқирон ишқ сувратлари, асрлар замзамасида тобора сайқалланиб, халқимиз томирларида қондек оқаётган ўзлик, миллийлик, мангу хотиралар ўзига хос шеърий жозиба касб этиб, ўқувчи қалбига кириб боради. Китобдан жой олган достонлар эса олис тарихимиз билан рўбарў бўлиш учун яна бир адабий имкониятдир. Ўйлаймизки, ушбу сайланма сизга манзур бўлади.